Пентагон ноқонуний иммиграцияни назорат қилиш учун Мексика чегарасига 10 минг аскар юборади. Бу ҳақда The Washington Post газетаси хабар бермоқда.
АҚШ Мудофаа вазирлигига кўра, дастлаб ҳаракатлар чегарага камида 1500 қуруқлик қўшинини жўнатиш ва у ерда шу кунга қадар жойлаштирилган 2500 аскарни қўшишни ўз ичига олади.
Пентагондаги брифингда юқори мартабали амалдорлардан бири бу рақам 10 мингга етказилиши мумкинлигини қўшимча қилган. Бу Трампнинг биринчи президентлик муддати (2017-2021) давридагидан кўпроқ бўлиб, ўшанда чегарадаги қўшинлар сони 2018 йилга келиб 8000 нафарга етган. Жо Байден (2021-2025 йиллар) даврида эса бу сон 2500 нафарга қисқартирилган эди.