АсосийЖамият

Тошкентдаги мактабда сил касаллиги аниқланди

ССВ ҳолат бўйича расмий маълумот тақдим этди.

'Тошкентдаги мактабда сил касаллиги аниқланди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда пойтахтимиздаги умумтаълим мактабларидан бирида сил касаллиги аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати қуйидагилар маълум қилди.  

Аниқланишича, Шайхонтоҳур туманидаги 59-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси М.С. 2024 йилнинг 26 декабрида Тошкент шаҳар 3-сон фтизиатрия диспансерига мурожаат қилган. 

Беморнинг опаси М.Д.нинг сўзларига кўра, синглиси М.С. сўнгги ойларда тез-тез бетоб бўлган. Даволаниш учун фақат хусусий клиникага мурожаат қилган. Охирги марта ЛОР-шифокор кўригидан кейин 3-сон фтизиатрия диспансерига юборилган.

Диспансерда ўтказилган рентгенография текшируви натижасида унга “Ўнг ўпка юқори бўлаги яллиғланган сили, емирилиш даври, BK +” ташхиси қўйилган ва бемор дарҳол Тошкент шаҳар болалар сил касалликлари шифохонасига ётқизилган.

М.С. билан уйда мулоқотда бўлган 6 киши (2 нафари 6 ёшгача болалар) 2024 йил 27 декабрда 3-сон фтизиатрия диспансерида рентген текширувидан ўтказилган ва уларда фаол сил касаллиги аниқланмаган.

Шунингдек, М.С. билан мулоқотда бўлган ва касаллик юқтириш хавфи мавжуд 59-сонли умумтаълим мактаби ва бемор қўшимча дарсга қатнаган хусусий ўқув мактаби ўқувчилари ва ўқитувчилари Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси назорати остида 3-сон фтизиатрия диспансерида рентгенография ва диаскин тест текширувларидан ўтказилган.

Текширувлар давомида 1 нафар ўқувчи (2008 йилда туғилган А.А., бемор М.С.нинг яқин дугонаси)да “Ўнг ўпка юқори бўлаги ўчоқли сили” BK abs аниқланиб, у шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, 3 нафар ўқувчи — А.А., Р.М. ва Э.Д. ва 1 нафар ўқитувчи Б.У.ларда касалликка мойиллик аниқлангани сабабли профилактик даво муолажалари бошланган.

Аниқланган камчиликларлар юзасидан Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан 59-сонли умумтаълим мактаби директорига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Бугунги кунда 59-сонли умумтаълим мактабида давлат дастури асосида капитал реконструкция ишлари олиб борилаётгани сабабли ушбу таълим муассасасининг бошланғич синф ўқувчилари 115-умумтаълим мактабида, юқори синф ўқувчилари эса тумандаги 82-сонли умумтаълим мактабида ўқишни давом эттирмоқда.

Жорий йил 21 январда 82-сонли умумтаълим мактабида тегишли зарарсизлантириш ва димлаш тадбирлари такрорий олиб борилди. 2025 йил 22 январь куни эса ялпи тозалаш ва шамоллатиш тадбирлари ўтказилди.

Шунингдек, 115-сонли умумтаълим мактабида ҳам 23 январь куни тегишли зарарсизлантириш ва димлаш тадбирлари такрорий ташкил этилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сирдарёда тадбиркор аёлга шилқимлик қилган мансабдор ишдан олинди'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 20:58

    Сирдарёда тадбиркор аёлга шилқимлик қилган мансабдор ишдан олинди

    Солиқ инспекцияси раҳбари эри мусофирда бўлган аёлга нисбатан шилқимлик мазмунидаги SMS хабарлар ёзиб, ойлар давомида безовта қилган.

    'Собиқ вазир Азиз Воитовга суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 19:01

    Собиқ вазир Азиз Воитовга суд ҳукми ўқилди

    У жуда кўп миқдорда талон-торожликда айбдор топилди, аммо озодликдан маҳрум этилмади.

    'Владивостокда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан содир этилган безорилик бўйича расмий муносабат билдирилди'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 18:30

    Владивостокда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан содир этилган безорилик бўйича расмий муносабат билдирилди

    Бош консулхона воқеа юзасидан тезкор чоралар кўрди, ҳолат назоратга олинди.

    'Долларнинг расмий курси янгиланди'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 16:41

    Долларнинг расмий курси янгиланди

    Долларнинг расмий курси 82,22 сўмга тушди.

    'Президент Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан мулоқот ўтказмоқда'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 13:42

    Президент Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан мулоқот ўтказмоқда

    Шавкат Мирзиёев юксак унвон, орден ва медалларни ўз эгаларига топширди.

    'Тошкентда йўл чўкиши ортидан автобус ва микроавтобус ботиб қолди, экскаватор ағдарилди'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 12:30

    Тошкентда йўл чўкиши ортидан автобус ва микроавтобус ботиб қолди, экскаватор ағдарилди

    Гулсанам кўчасида рўй берган ҳодиса ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлди.