АсосийЖамият

Хатти Бобурийда кўчирилган Қуръон қўлёзмаси қаерда?

Хатти Бобурийда ёзилган Қуръони каримнинг қадимий қўлёзмаси ҳозирги кунда Эрондаги Машҳад музейида сақланмоқда.

'Хатти Бобурийда кўчирилган Қуръон қўлёзмаси қаерда?'ning rasmi

Улуғ давлат арбоби, шоир ва олим Заҳириддин Муҳаммад Бобур Қуръони каримга ва исломий илмларга улкан эҳтиром билан ёндашган. Унинг икки фармонида 50 дан ортиқ ояти карималар келтирилган бўлиб, бу буюк шахснинг чуқур билимли олим ва маърифатли инсон бўлганини кўрсатади. Форс тилидаги бу фармонлар таржима қилиниб, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Бобур номидаги халқаро жамоат фонди кўмагида чоп этилган 6 жилдлик куллиётдан ўрин олган.

Бобур Мирзо араб алифбосини соддалаштирган ва уни “Хатти Бобурий” деб номлаган. Ушбу алифбода Қуръони каримни кўчиртириб, уни Маккаи мукаррамага юборган. Хатти Бобурийда ёзилган Қуръони каримнинг қадимий қўлзмаси ҳозирги кунда Эрондаги Машҳад музейида сақланмоқда.  

Бобур Мирзо илмий фаолиятини ўрганишда янги имкониятларни очадиган бу нодир нусха Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи Қуръон бўлими кўргазмасидан ўрин олиши кўзда тутилган.

    Бошқа янгиликлар