Бангкокда кучли ҳаво ифлосланиши туфайли шаҳар ҳокимияти буйруғига биноан 31 тумандаги 352 та мактаб ёпилди. бу ҳақида zamon.uz хабар берди.
Бундан бир кун олдин ҳам шаҳар бўйлаб 250 дан ортиқ мактаблар фаолияти тўхтатилган эди. Бангкокдаги жами мактаблар сони 437 тани ташкил этади.
Шаҳар 50 туманининг 48 тасида соғлик учун хавфли даражадаги қизил огоҳлантириш эълон қилинди. Аҳолига шахсий транспортдан фойдаланмаслик ва имкон қадар масофадан ишлаш тавсия қилинмоқда.
Ҳаво ифлосланиши Тайландда мавсумий ҳодиса бўлиб, совуқ ва турғун қишки ҳаво ўрим-йиғим қолдиқларини ёқишдан чиққан тутун ва автомобиль газлари билан аралашганда юзага келади дейилади
Швейтсариянинг ИҚАир тадқиқот компаниясининг сўнгги маълумотларига кўра, Бангкок дунёда ҳаво ифлосланиши бўйича тўртинчи ўринда туради.