АсосийЖамият

“Навоий” чегара божхона пости очилди

Тошкент вилоятидаги чегара божхона пости 27 январдан синов режимида иш бошлади.

'“Навоий” чегара божхона пости очилди'ning rasmi

Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган ва янгидан буёнд этилган “Навоий” чегара божхона пости (“Зангиота” чегара ўтказиш пункти) 2025 йил 27 январдан эътиборан синов режимида иш бошлади. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Замонавий қиёфадаги ушбу божхона постида фуқаролар учун барча зарур шарт-шароитларга эга кенг ва ёруғ заллар, автобус ва енгил автотранспорт воситалари ҳамда уларда ҳаракатланаётган йўловчилар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилган. 

Божхона постига туташ ҳудудда бир вақтда 500 дан ортиқ енгил автотранспорт воситалари, 100 дан ортиқ автобусларни қабул қилиш имкониятига эга замонавий автотураргоҳ барпо этилиб, унда халқаро йўналишда ҳаракатланаётган автобус ва енгил автотранспорт воситалари, шунингдек маҳаллий йўналишдаги йўналишли жамоат транспортлари ҳамда такси хизматлари йўлга қўйилган.

Автотураргоҳда транспорт воситалари учун кутиш жойлари, фуқаролар учун тез тайёр бўлувчи тамаддихоналар, кафе ва бошқа маиший ва ижтимоий хизматлар, бундан ташқари халқаро йўналишдаги автотранспорт воситалари учун шаффоф электрон навбат тизими йўлга қўйилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев Матвиенкони табриклаб, Россия билан ҳамкорликни муҳокама қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:17

    Мирзиёев Матвиенкони табриклаб, Россия билан ҳамкорликни муҳокама қилди

    Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилди.

    'Тошкентда бир кунда икки автобус ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:09

    Тошкентда бир кунда икки автобус ёниб кетди

    Тошкент шаҳрида 6 апрель куни иккита Mercedes-Benz автобусида ёнғин содир бўлди.

    'Деновда газ шохобчасида портлаш юз берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:51

    Деновда газ шохобчасида портлаш юз берди

    Ҳодиса жойида ёнғин қисқа вақт ичида ўраб олинди.

    'Яқин Шарқдаги уруш Ҳиндистон иқтисодиётига босимни кучайтирмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:40

    Яқин Шарқдаги уруш Ҳиндистон иқтисодиётига босимни кучайтирмоқда

    Яқинда Ҳиндистон марказий банки мамлакатдаги юқори иқтисодий ўсиш ва паст инфляция муҳитини “Goldilocks” даври сифатида баҳолаганди.

    'Саида Мирзиёева Вашингтонда Сержио Гор билан учрашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:37

    Саида Мирзиёева Вашингтонда Сержио Гор билан учрашди

    Саида Мирзиёева АҚШ пойтахтида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси Сержио Гор билан музокара ўтказди.

    'Маданият вазирлиги санъаткорларни солиққа тортишда енгиллик сўради'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:59

    Маданият вазирлиги санъаткорларни солиққа тортишда енгиллик сўради

    2026 йилдан концерт-томоша хизматларини “бир хизмат — бир тўлов” тамойили асосида рўйхатдан ўтказиш таклиф қилинмоқда.