АсосийЖамият

Ўртача ойлик иш ҳақи таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида энг кам ўсган

Ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичи – банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти соҳасига тўғри келган.

'Ўртача ойлик иш ҳақи таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида энг кам ўсган'ning rasmi

2024 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 17,4 фоизга ошиб, 5 357,2 минг сўмга етган. Бу ҳақда stat.uz хабар берди

Ҳисобот даврида иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичи – банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти соҳасига тўғри келиб, 15 263,7 минг сўмни ташкил этди.

Шунингдек, ахборот ва алоқа соҳаси 13 157,4 минг сўмни, ташиш ва сақлаш соҳаси 8 113,3 минг сўмни ва саноат соҳаси 6 439,9 минг сўмни ташкил этиб, ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан юқори кўрсаткични ташкил қилди.

Таълим (3 637,0 минг сўм) ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш (3 411,0 минг сўм) соҳалари эса бошқа соҳаларга нисбатан энг қуйи поғоналарда эканлигини кўриш мумкин.

Таълим соҳасининг асосий тармоқлари бўйича эса ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи олий таълимда (8 562,1 минг сўм), энг паст кўрсаткич эса мактабгача таълимда (1 963,3 минг сўм) кузатилди.

Таълим соҳаси бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида (6 091,2 минг сўм), Наманган (3 591,6 минг сўм) ҳамда Тошкент вилоятларида (3 591,2 минг сўм) кузатилди. Юқори ўсиш суръати Тошкент шаҳрида (119,5 фоиз) ва Наманган вилоятида (117,3 фоиз) қайд этилди.     

Иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг 2020-2024 йиллардаги ўзгариш динамикасига қараладиган бўлса, таълим ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаси ўртача ойлик иш ҳақи кўрсаткичидан анча қуйида шаклланган бўлиб, 2020 йилдаги (ўртача иш ҳақи 2 673,3 минг сўм бўлган) мос равишда 1 980,3 минг сўм ва 1 811,2 минг сўмдан 2024 йилда (ўртача иш ҳақи 5 357,2 минг сўм) мос равишда 3 637,0 минг сўм ҳамда 3 411,0 минг сўмга етган, холос.

    Бошқа янгиликлар