АсосийЖамият

Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўлини лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича тендер эълон қилинди

Лойиҳанинг биринчи босқичи умумий узунлиги 171 километрни ташкил этади.

'Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўлини лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича тендер эълон қилинди'ning rasmi

Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўлини давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳалаштириш, қуриш, молиялаштириш, бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш юзасидан тендер эълон қилинди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Ўзбекистон ҳукумати Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси орқали Тошкент-Андижон (1-босқич) пулли автомобил йўлини давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳалаштириш, қуриш, молиялаштириш, бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда.

Лойиҳанинг 1-босқичи умумий узунлиги 171 километрни ташкил этиб, Тошкентдан Ангренгача бўлган автомобиль йўли ва Қамчиқ довонини лойиҳалаштириш, қуриш, молиялаштириш, бошқариш ва техник хизмат кўрсатишни ўз ичига олади. Лойиҳа консепцияси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2025 йил 21 январда тасдиқланган.

Ҳукумат Жаҳон банки кўмагида хусусий шерикни танлашга ёрдам бериш учун лойиҳанинг маслаҳатчиси сифатида "Arup and Partner’s" (Буюк Британия), "PWC" ва "CMS Cameron"(Буюк Британия) консултантлар консорциумини жалб қилган.

Қайд этилишича, ҳукумат тендерда ғолиб бўлган иштирокчини танлов асосида танлаш ва узоқ муддатли ДХШ битимини имзолашни режалаштирмоқда. Тендер ДХШ тўғрисидаги қонунга мувофиқ икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда хусусий компаниялар дастлабки малакалашдан ўтиш учун ҳужжатларини топширади. Иккинчи босқичда дастлабки саралашдан ўтган компаниялар лойиҳа бўйича техник ва молиявий таклифларини тақдим этади.

Автомобиль йўллари қўмитаси йўл қурилиш соҳасида ДХШ лойиҳаларида тажрибага эга бўлган барча қизиқувчиларга 2025 йил 21 апрель куни Тошкент вақти билан соат 18:00 гача дастлабки малакани саралаш босқичи учун ҳужжатларини топширишни таклиф қилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Долларнинг расмий курси бироз пасайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:08

    Долларнинг расмий курси бироз пасайди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Дорихоналарда гиёҳвандлик воситаларини бериш тартиби белгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:30

    Дорихоналарда гиёҳвандлик воситаларини бериш тартиби белгиланди

    Низомга кўра, улар дорихона мудири, фармацевт ёки унинг ассистенти томонидан шифокорнинг махсус пушти рецепти асосида берилади.

    'Тошкентда уч эркак 20 ёшли қизни ўғирлаб кетмоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:20

    Тошкентда уч эркак 20 ёшли қизни ўғирлаб кетмоқчи бўлди

    Пойтахт ИИББ воқеа тафсилотларини эълон қилиб, жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

    'Тошкент вилоятидаги боғчада илонлар билан томоша кўрсатган шахс жазоланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:28

    Тошкент вилоятидаги боғчада илонлар билан томоша кўрсатган шахс жазоланди

    У 3 миллион 750 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

    'Бўстонлиқда марихуана етиштириш учун мўлжалланган нарколаборатория аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:43

    Бўстонлиқда марихуана етиштириш учун мўлжалланган нарколаборатория аниқланди

    Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Хоразмда 11-синф ўқувчиси фрилансерлик ортидан 500 доллардан зиёд даромад топаётгани маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:22