АсосийЖамият

Президент Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди

Бу мажмуа тарихимизда илгари бўлмаган улкан ва ноёб лойиҳадир. Бугунги кунда муҳташам бино қад ростлаб, қурилиш якуний босқичга кирган.

'Президент Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 29 январь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Бу мажмуа тарихимизда илгари бўлмаган улкан ва ноёб лойиҳадир. Бугунги кунда муҳташам бино қад ростлаб, қурилиш якуний босқичга кирган.

Ушбу марказ Президентимизнинг 2017 йил 23 июндаги қарорига биноан бошланиб, 2018 йилги Рамазон ҳайити куни давлатимиз раҳбари унинг пойдеворига тамал тоши қўйган эди.

Бағоят улуғвор марказ биноси уч қаватни ташкил этиб, қадимги меъморий обидаларимиз шаклида бунёд этилмоқда. Миллий гумбаз ва пештоқлар, нақшларнинг ажойиб уйғунлиги унга алоҳида кўрк ва салобат бағишлаган. Мажмуанинг тўрт томонида баландлиги 34 метрли пештоқлар, ўртада 65 метрлигумбаз қурилган. 

Марказнинг энг асосий қисмида Қуръони карим зали бунёд этилмоқда. Бу ерда мусулмон дунёсининг маънавий дурдонаси – қадимий Усмон Мусҳафи жойлаштирилади. Шунингдек, сомонийлар, қорахонийлар, хоразмшоҳлар, Ўзбекхон, темурийлар ва бошқа тарихий сулолалар даврида битилган муқаддас китобимиз нусхалари ва уларнинг эски ўзбек тилидаги таржималари қўйилади. Жаҳондаги энг нодир қўлёзма Қуръонлардан намуналар ҳам ўрин олади.

– Халқимизнинг бой ва бетакрор меросига оид кўп китоблар, турли ўлкаларга сочилиб кетган қўлёзмалар, ноёб маълумотлар, санъат асарлари, афсуски, бизга номаълум эди. Мана шу марказ сабаб бўлиб тарихни ўрганишда катта қадамлар қўйдик, янги манбалар юзага чиқди. Энди буларнинг таъсири, натижаси қандай бўлади? Уларни фақат ёдгорлик сифатида сақламасдан, фаол илмий истеъмолга киритиш, аҳолимиз, ёшларимизга тушунарли тилда етказиш, жаҳон жамоатчилигига кенг тарғиб қилиш керак. Бу даргоҳ нафақат ўтмиш ҳақида ҳикоя қиладиган, балки тарих, бугун ва келажакни боғлайдиган, тараққиётимизнинг асосий йўналишларини белгилаб берадиган ақл-тафаккур маркази бўлиши зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Долларнинг расмий курси бироз пасайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:08

    Долларнинг расмий курси бироз пасайди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Дорихоналарда гиёҳвандлик воситаларини бериш тартиби белгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:30

    Дорихоналарда гиёҳвандлик воситаларини бериш тартиби белгиланди

    Низомга кўра, улар дорихона мудири, фармацевт ёки унинг ассистенти томонидан шифокорнинг махсус пушти рецепти асосида берилади.

    'Тошкентда уч эркак 20 ёшли қизни ўғирлаб кетмоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:20

    Тошкентда уч эркак 20 ёшли қизни ўғирлаб кетмоқчи бўлди

    Пойтахт ИИББ воқеа тафсилотларини эълон қилиб, жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

    'Тошкент вилоятидаги боғчада илонлар билан томоша кўрсатган шахс жазоланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:28

    Тошкент вилоятидаги боғчада илонлар билан томоша кўрсатган шахс жазоланди

    У 3 миллион 750 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

    'Бўстонлиқда марихуана етиштириш учун мўлжалланган нарколаборатория аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:43

    Бўстонлиқда марихуана етиштириш учун мўлжалланган нарколаборатория аниқланди

    Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Хоразмда 11-синф ўқувчиси фрилансерлик ортидан 500 доллардан зиёд даромад топаётгани маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:22