АсосийЖамият

Парламентлараро иттиффоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Ўзбекистонда ўтказилади

Ушбу нуфузли анжуман Марказий Осиёда илк бор ўтказилади.

'Парламентлараро иттиффоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Ўзбекистонда ўтказилади'ning rasmi

Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Шавкат Мирзиёевнинг таклифига асосан 2025 йил 5—9 апрелда Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди

30 январь куни Олий Мажлис Сенатида ушбу ассамблеяни ўтказиш бўйича Танзила Норбоева бошчилигида ташкилий қўмита йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистоннинг Парламентлараро иттифоққа аъзолиги 2017 йилда қайта тиклангани, ўтган қисқа давр мобайнида мамлакат парламентаризм ва барқарор ривожланиш соҳасида жуда катта тажрибага эришгани, Республика ютуқлари йирик халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар томонидан алоҳида эътироф этилаётгани таъкидлаб ўтилди.

190 га яқин мамлакатлар парламентини бирлаштириб келаётган Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси йилда икки маротаба ўтказилади. Мазкур тадбир фақатгина парламентаризм ва барқарор ривожланишнинг ижобий тажрибаси юқори бўлган мамлакатлардагина ўтказилади.

Парламентлараро иттифоқнинг 150-ассамблеясининг Ўзбекистонда бўлиб ўтиши тарихий воқеликдир, чунки бундай тадбир Марказий Осиё минтақасида илк маротаба ўтказиляпти.

“Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати” мавзусида ўтказиладиган ассамблеянинг туркум йиғилишларида бутун дунё парламент делегациялари томонидан:

  • аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва камбағалликни қисқартириш;
  • қонун устуворлигини таъминлаш;
  • инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
  • гендер тенгликни таъминлаш;
  • илм-фан, технологияни ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш каби долзарб масалар муҳокама қилинади.

Шунингдек, бир ҳафта давомида Парламентлараро иттифоқнинг қўмиталари томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлаш, илм-фан ва технология, ёшлар масалаларига бағишланган турли тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Парламентлараро иттифоқнинг 150-ассамблеясининг Ўзбекистонда ўтказилиши:

  • долзарб масалалар бўйича ўзаро тажриба алмашиш, Ўзбекистон парламенти фаолияти билан танишиш; 
  • 2030 йилгача бўлган стратегияни амалга оширишда парламентларнинг иштирокини кенгайтириш;
  • барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш;
  • инсон ҳуқуқлари;
  • гендер тенглиги;
  • ёшлар имкониятларини кенгайтириш;
  • иқлим ўзгаришига қарши курашда парламентлар ҳамкорлигини кўриб чиқиш имконини беради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сирдарёда тадбиркор аёлга шилқимлик қилган мансабдор ишдан олинди'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 20:58

    Сирдарёда тадбиркор аёлга шилқимлик қилган мансабдор ишдан олинди

    Солиқ инспекцияси раҳбари эри мусофирда бўлган аёлга нисбатан шилқимлик мазмунидаги SMS хабарлар ёзиб, ойлар давомида безовта қилган.

    'Собиқ вазир Азиз Воитовга суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 19:01

    Собиқ вазир Азиз Воитовга суд ҳукми ўқилди

    У жуда кўп миқдорда талон-торожликда айбдор топилди, аммо озодликдан маҳрум этилмади.

    'Владивостокда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан содир этилган безорилик бўйича расмий муносабат билдирилди'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 18:30

    Владивостокда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан содир этилган безорилик бўйича расмий муносабат билдирилди

    Бош консулхона воқеа юзасидан тезкор чоралар кўрди, ҳолат назоратга олинди.

    'Долларнинг расмий курси янгиланди'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 16:41

    Долларнинг расмий курси янгиланди

    Долларнинг расмий курси 82,22 сўмга тушди.

    'Президент Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан мулоқот ўтказмоқда'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 13:42

    Президент Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан мулоқот ўтказмоқда

    Шавкат Мирзиёев юксак унвон, орден ва медалларни ўз эгаларига топширди.

    'Тошкентда йўл чўкиши ортидан автобус ва микроавтобус ботиб қолди, экскаватор ағдарилди'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 12:30

    Тошкентда йўл чўкиши ортидан автобус ва микроавтобус ботиб қолди, экскаватор ағдарилди

    Гулсанам кўчасида рўй берган ҳодиса ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлди.