АсосийЖамият

Энди Тошкентдан Андижонга етиб бориш вақти 5 соатдан 3 соатгача қисқаради

“Тошкент – Андижон” муқобил йўли лойиҳалаштирилди.

'Энди Тошкентдан Андижонга етиб бориш вақти 5 соатдан 3 соатгача қисқаради'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни йирик транспорт инфратузилмаси лойиҳалари бўйича ҳисобот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди. 

Аҳоли ва иқтисодиётнинг ўсиб бораётган эҳтиёжидан келиб чиқиб, транспорт тармоғи изчил ривожлантириб борилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 10 октябрдаги қарорига мувофиқ, йўл хўжалиги соҳаси такомиллаштирилди, йўл қуриш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш кўлами ошди.

Мазкур қарорда замонавий автомобиль йўлларини ташкил этиш истиқболлари ҳам белгиланган эди. Жумладан, ўтган вақтда Жаҳон банки иштирокида “Тошкент – Андижон” муқобил йўли лойиҳалаштирилди. Умумий узунлиги 314 километр бўлган бу тезюрар магистрал фойдаланишга топширилиши натижасида Тошкентдан Андижонга етиб бориш вақти 5 соатдан 3 соатгача қисқаради. Шунингдек, бу ялпи ички маҳсулотни 2,6 фоизга ошириб, автоҳалокатларни 40 фоизга камайтириши мумкин.

Яқинда ушбу лойиҳа бўйича халқаро тендер эълон қилинди. Қисқа вақтда унга кўплаб нуфузли хорижий компаниялар қизиқиш билдирди.

Йиғилишда мазкур лойиҳа бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Транспорт вазирлигига юкламаси кўп бошқа йўлларда ҳам муқобил магистраллар қуриш, йўлларда қулайлик ва хавфсизликни кучайтириш, турли пуллик хизматларни ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилди.

Давлатимиз раҳбарига Бирлашган Араб Амирликларининг “AD Ports Group” компанияси билан ҳамкорликда Навоий вилоятида “қуруқ порт” ташкил қилиш лойиҳаси тўғрисида ҳам ахборот берилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда канал шикастланиши ортидан аҳоли хонадонларига сув кирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:18

    Андижонда канал шикастланиши ортидан аҳоли хонадонларига сув кирди

    Мазкур ҳолатга Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.

    'Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “Digital Generation Uzbekistan” ННМ томонидан  ўқув машғулотлари ташкил этилди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 22:27

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “Digital Generation Uzbekistan” ННМ томонидан ўқув машғулотлари ташкил этилди

    Унда соҳанинг етук мутахассислари, рассом, дизайнер, аниматор, видеограф, фотограф ва контент яратувчилар иштирок этмоқда.

    'Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг доллардан ва юбилей медаллари топширилди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 20:21

    Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг доллардан ва юбилей медаллари топширилди

    Президент Ўзбекистон халқини 9 май — Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.

    'Ўзбекистон Президенти Москвага борди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:41

    Ўзбекистон Президенти Москвага борди

    Ўзбекистон етакчиси учун ажратилган қароргоҳда давлат раҳбарини Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари ва Ҳукумат Раисининг биринчи ўринбосари кутиб олдилар.

    '"Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга 303 нафар элликбоши хизмат қилади'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:34

    "Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга 303 нафар элликбоши хизмат қилади

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров раислигида “Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга хизмат кўрсатадиган элликбошилар иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

    'Андижондаги ГЭСни Россия компанияси қураётган бўлган'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:19

    Андижондаги ГЭСни Россия компанияси қураётган бўлган

    “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Андижондаги каналда юз берган техноген ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.