Бу ҳақда Мексика президенти Клаудия Шейнбаум Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқдпги саҳифасида Мексика президенти билан “дўстона” суҳбат бўлиб ўтганини маълум қилди.
"Мексика президенти Клаудия Шейнбаум АҚШ чегарасида наркотик моддалар контрабандаси ва ноқонуний мигрантлар оқимини тўхтатиш учун 10 минг нафар ҳарбий жўнатишга ваъда берди. Мексика маҳсулотларига божхона тарифларининг кейинги тақдири ушбу давлат ҳукумати билан АҚШ Давлат котиби Марко Рубио, Молия вазири Скотт Бессент ва Савдо вазири Говард Лютник иштирокида муҳокама қилинади. Мен бу музокараларда иштирок этишни интиқлик билан кутаяпман", — деб ёзди Қўшма Штатлар президенти.