Шу йилнинг 4 февраль куни Адлия вазири Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоевга "Самарқанд нони" географик кўрсаткич ҳужжатини топширди.
"Географик кўрсаткичлар тўғрисида"ги Қонунга кўра, товарни муайян географик объект ҳудудидан келиб чиққан товар сифатида идентификацияловчи белги географик кўрсаткич деб эътироф этилиб, унда товарнинг сифати, ном қозонганлиги ёки бошқа хусусиятлари унинг географик жиҳатдан келиб чиқишига сезиларли даражада боғлиқ бўлади.
Адлия вазирлиги географик кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади. Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва "Intelлектуал мулк маркази" давлат муассасасининг кўмаги билан жорий йилнинг 4- февраль куни дунёга машҳур "Самарқанд нони" географик кўрсаткич сифатида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Адлия вазири Акбар Тошқулов бугун Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоевга "Самарқанд нони" географик кўрсаткич ҳужжатини топширди.