АсосийДунё

АҚШ ва Исроил БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқди

Трампга кўра, БМТ ўз вазифасини тўлиқ бажармаяпти.

'АҚШ ва Исроил БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқди'ning rasmi

 Трамп АҚШни БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқариш тўғрисида фармонни имзолади.  Шунингдек, у Яқин Шарқдаги Фаластин қочқинларига ёрдам берувчи БМТ агентлигини (UNRWA) молиялаштиришни тақиқлади.

Бундан ташқари, Трамп АҚШнинг ЮНЕСКО ва БМТдаги иштирокини қайта кўриб чиқиш тўғрисида фармон имзолади.

Унинг айтишича, БМТ яхши бошқарилмаяпти  ва ташкилот ўз вазифасини тўлиқ бажармаяпти.

Шундан сўнг Исроил ҳам бу кенгашдан чиқди. 

"БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши инсон ҳуқуқларини бузувчиларни назоратдан қочишларига имкон бериш орқали ҳимоя қилади ва бунинг ўрнига Яқин Шарқдаги ягона демократия - Исроилни ёмонотлиқ қилади", — дея қарорга изоҳ берди Исроил ТИВ раҳбари. 

Вазир, шунингдек, БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашини "антисемитизмни тарғиб қилишда" айблади. Унинг сўзларига кўра, Кенгаш Исроилни қораловчи 100 дан ортиқ резолюция қабул қилган. 

"Бу БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши томонидан қабул қилинган барча резолюцияларнинг бешдан бир қисми бўлиб, Эрон, Куба, Шимолий Корея ва Венесуэлага қарши қабул қилинган резолюциялардан кўп", — дея қўшимча қилди Исроил Ташқи ишлар вазири. 

    Бошқа янгиликлар