АсосийЖАМИЯТ

Сурхондарёда 13 ёшли қизнинг жасади дарёдан топилди

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

'Сурхондарёда 13 ёшли қизнинг жасади дарёдан топилди'ning rasmi

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида 13 ёшли қиз “Тўпаланг” дарёсига оқиб кетгани маълум бўлди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

Маълум қилинишича, туманнинг “Афросиёб” маҳалласида яшаган 13 ёшли Ф.М. дарёга оқиб кетганидан сўнг уни қидириш ишлари олиб борилган.

Текширув давомида жорий йил 15 май куни вояга етмаган қиз жасади Денов тумани “Иттифоқ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Тўпаланг дарёсидан топилган. Тан жароҳатлари аниқланмаган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, ўлим сабаби юқори нафас йўлларига сув кириши, яъни механик асфиксия экани кўрсатилган.

    Бошқа янгиликлар