АсосийСиёсат

Малайзиянинг “AirAsia X” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсат олди

Тошкент – Куала-Лумпур йўналишида ҳафтасига жами 5 та қатнов амалга оширилмоқда.

'Малайзиянинг “AirAsia X” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсат олди'ning rasmi

Транспорт вазирлигининг хабар беришича, “Ўзавиация“ агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси ва Малайзия Давлати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимга асосан 2025 йил 3 февралида “Air Asia X Berhad” авиакомпаниясига Ўзбекистон Республикасига Куала-Лумпур – Тошкент – Куала-Лумпур йўналишида мунтазам авиақатновларини амалга ошириш рухсатномаси расмийлаштириб берилди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда икки давлат ўртасида мунтазам авиақатновлар “Uzbekistan Airways” АЖ (ҳафтанинг чоршанба ва якшанба кунлари) ва “Batik Air” (ҳафтанинг душанба, жума ва шанба кунлари) томонидан Тошкент – Куала-Лумпур йўналишида ҳафтасига жами 5 та қатнов амалга оширилмоқда. Шунингдек, 2024 йилда Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида жами 49 749 та йўловчи ташилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент эртага Москва шаҳрига боради'ning rasmi

    Сиёсат 07.05.2025 18:04

    Президент эртага Москва шаҳрига боради

    Давлатимиз раҳбари 8-9 май кунлари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

    'Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Фридрих Мерцни табриклади'ning rasmi

    Сиёсат 07.05.2025 17:50

    Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Фридрих Мерцни табриклади

    Унинг раҳбарлигидаги Ҳукуматнинг бошқаруви остида Германия ўз мавқеини янада мустаҳкамлашда давом этишига ишонч билдирди.

    'Президент Хитойда юз берган фожиа юзасидан Си Сзинпинга таъзия йўллади'ning rasmi

    Сиёсат 07.05.2025 08:46

    Президент Хитойда юз берган фожиа юзасидан Си Сзинпинга таъзия йўллади

    Гуйчжоу провинциясида кучли шамол дарёда сузиб юрган тўртта сайёҳлик кемасини ағдариб юбориши оқибатида 10 киши ҳалок бўлганди.

    'Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Сиёсат 03.05.2025 15:12

    Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

    Ўзбекистон ва Россия етакчилари амалий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди.

    'Давлатимиз раҳбари Хоразмдаги “Урганч кластер”нинг янги корхоналари фаолияти билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 02.05.2025 18:18

    Давлатимиз раҳбари Хоразмдаги “Урганч кластер”нинг янги корхоналари фаолияти билан танишди

    Кластерда йилига 10 минг 800 тонна атрофида ип-калава ва 3 миллион дона тикувчилик маҳсулотлари тайёрлаш қуввати яратилди.

    'Президент Хоразмда арзон автомобиль ишлаб чиқарилишини эълон қилди'ning rasmi

    Сиёсат 02.05.2025 15:39

    Президент Хоразмда арзон автомобиль ишлаб чиқарилишини эълон қилди

    Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманидаги “Damas” заводи бўйича катта янгилик айтилди.