БМТ бош котиби Трампнинг Ғазо сектори бўйича режасига муносабат билдирди. Бу ҳақда "The Guardian" хабар қилмоқда.
Антонио Гутерришнинг сўзларига кўра, одамларни Ғазодан мажбуран кўчириш халқаро ҳуқуққа зиддир. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари этник тозалаш каби ғояларни қоралайди.
"Биз муаммога ечимга эришиш йўлларини излашда вазиятни янада оғирлаштирмаслигимиз керак. Халқаро ҳуқуқ асосларига содиқ қолиш муҳим. Этник тозалашнинг ҳар қандай шаклига йўл қўймаслигимиз шарт. Шунингдек, “икки халқ - икки давлат” ғояси бўйича позициямизни яна бир бор тасдиқлайман", — деди Гутерриш БМТ мажлисида.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал Трамп Ғазодан одамларни кўчириш, ҳудудни тозалаш ва у ерда АҚШ назоратини ўрнатишини маълум қилган эди.