АсосийДунё

Россия газли ичимликлар ва сабзавотларни Афғонистондан импорт қилишни бошлади

Ғарб билан иқтисодий алоқалари чекланган Россия энди Афғонистон билан ҳамкорлик қилишга мажбур бўляпти.

'Россия газли ичимликлар ва сабзавотларни Афғонистондан импорт қилишни бошлади'ning rasmi

Санкциялар ва халқаро иҳоталангани боис Ғарб билан иқтисодий алоқалари чекланган Россия энди Афғонистон билан ҳамкорлик қилишга мажбур бўляпти. Жумладан, Афғонистондан газланган ичимликлар, энергетиклар, зираворлар, сабзавотлар, қимматбаҳо тошлар ва металлургия хомашёсини импорт қилишни бошлади. Бу ҳақда Кабулдаги Россия элчиси Дмитрий Жирнов маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, Афғонистон, аввало, Россияга қуруқ мевалар, майиз экспорт қилмоқда. Шунингдек, россияликлар афғон сабзавотлари ва узумларини ҳам харид қилаётгани, бироқ ҳозирча оз миқдорда экани таъкидланди.

«Жанубий Афғонистондан анор етказиб бериш йўлга қўйилди — уларнинг ўлчами икки муштдек катта. Россияда афғон заъфарони билан таниша бошланди. Уни Шарқнинг “қизил олтини” деб аташади», — дея мақтаган дипломат.

Унга кўра, Афғонситон, шунингдек, Россияга хром маъданлари, концентратлар, минераллар, ёқут ва зумрадлар ҳам етказиб бермоқда.

«Россия афғон зираворлари, газланган ва энергетик ичимликлари ҳамда доривор ўтлар  импорт қилмоқда», — дея таъкидлаган элчи Жирнов.

Шунингдек, Афғонистон Россияга палов пишириладиган учун қозонлар ҳам юбормоқда.

Аввалроқ Жирнов икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш бир неча баробар ошганини билдирган эди.

Бундан олдин эса Путин Афғонистон билан муносабатларни ривожлантиришга умид билдирган.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Кашанда ота-оналарнинг тамаки тутуни фарзандларининг генларини ўзгартиради'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:18

    Кашанда ота-оналарнинг тамаки тутуни фарзандларининг генларини ўзгартиради

    2004 йилда бутун дунё бўйлаб болаларнинг 40% уйида тамаки тутуни таъсирига учрагани тахмин қилинганди.

    'Европа Иттифоқи Трампнинг Украина борасидаги таклифини номақбул деб ҳисоблайди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:43

    Европа Иттифоқи Трампнинг Украина борасидаги таклифини номақбул деб ҳисоблайди

    Европа Иттифоқига аъзо етакчи давлатларининг Ташқи ишлар вазирлари тезкор баёнот билан чиқишди.

    'NATO'нинг Украинага кўрсатган ёрдами 2024 йилда 50 миллиард евродан ошди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:44

    NATO'нинг Украинага кўрсатган ёрдами 2024 йилда 50 миллиард евродан ошди

    Альянс аъзолари 40 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам беришни ваъда қилган эди.

    'Путин ва Трампнинг биринчи телефон суҳбати бўлиб ўтди'ning rasmi

    Дунё 12.02.2025 23:04

    'Хитой АҚШ ёрдамидан маҳрум бўлган мамлакатларни молиялаштирмоқчи'ning rasmi

    Дунё 12.02.2025 21:35

    Хитой АҚШ ёрдамидан маҳрум бўлган мамлакатларни молиялаштирмоқчи

    АҚШ USAID фаолиятини тўхтатганидан сўнг, Хитой ривожланаётган мамлакатлардаги бўшлиқни тўлдириш учун чоралар кўрмоқда.

    'Илон Маскнинг ўғли Оқ Уй юлдузига айланди'ning rasmi

    Дунё 12.02.2025 20:21

    Илон Маскнинг ўғли Оқ Уй юлдузига айланди

    Миллиардернинг ўғли бурнини ковлаб, Трампнинг қулоғига нимадир деб пичирлаган.