АсосийЖамият

Самарқандда истеъмолга яроқсиз 2 тонна гўшт олиб кетаётган юк машинаси аниқланди

Маҳсулотлар белгиланган тартибда йўқ қилинди.

'Самарқандда истеъмолга яроқсиз 2 тонна гўшт олиб кетаётган юк машинаси аниқланди'ning rasmi

Самарқанд вилоятига олиб келинаётган 2 тонна гўшт йўқ қилинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар қилди.

2025 йил 14 февралдан 15 февралга ўтар кечаси Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги «Юқори нуқта» ЙПХ масканида Наманаган-Самарқанд йўналишида ҳаракатланаётган Shineray T30 русумли автомашина тўхтатилди.

Текширув давомида 1997 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги автомобиль юкхонасида 2 тонна мол гўшти борлиги аниқланди. Гўшт маҳсулотлари Самарқанд вилояти ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида текширилганда, истеъмолга яроқсиз экани тасдиқланди.

Аниқланган маҳсулотлар белгиланган тартибда йўқ қилинди.

    Бошқа янгиликлар