ЕИ Суриянинг энергетика ва транспорт соҳаларига оид санкцияларни тўхтатди ва мамлакатнинг тўртта банкини чекловлардан озод қилди.
Маълум қилинишича, шунингдек, қуйидаги бешта ташкилотдан ҳам санкциялар олиб ташланади: Industrial Bank, Popular Credit Bank, Saving Bank, Agricultural Cooperative Bank ва Syrian Arab Airlines.
Банкларга энергетика ва транспорт секторлари билан боғлиқ транзакцияларни амалга ошириш ва Европа молиявий муассасалари билан муносабат ўрнатишга берилди. Шунингдек, Сурия Марказий банкига маблағлар ва иқтисодий ресурслар тақдим этиш имконияти рухсат этилади.
Сурияга нисбатан санкциялар Европа Иттифоқи томонидан Башар Асад режими даврида жорий этилган бўлиб, у 2024 йил декабрида тўхтатилган эди.