АсосийЖамият

Донорларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди

Айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

'Донорларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди'ning rasmi

Қонун (ЎРҚ-1041-сон, 28.02.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. 

Қонун билан “Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги ҳамда “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига тегишинча “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар учун бир йўла бериладиган пул мукофоти миқдори оширилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Бунда мазкур кўкрак нишони билан тақдирланадиганлар БҲМнинг 15 баравари (5 млн 625 мин сўм) миқдорида бир йўла бериладиган пул мукофотини олиши белгиланди.

Илгари БҲМнинг 5 баравари эди.

Шунингдек, уларга шаҳар йўловчилар транспортидан (бундан йўналишли ва йўналишсиз таксилар мустасно) бепул фойдаланиш, ўзлари учун қулай бўлган вақтда ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳамда санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш ҳуқуқи берилмоқда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Маккада оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:23

    Маккада оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Умра амалларини адо этиш мақсадида Саудия Арабистонига борган юртдошимиз инсультга чалингани сабабли касалхонага ётқизилган.

    'Собиқ ички ишлар вазири  Президент маслаҳатчисининг ўринбосари бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:24

    'Ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бугундан бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:15

    Ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бугундан бошланди

    30 000 нафар талабгорларга ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратиш белгиланмоқда.

    'Самарқандда ҳожатхонага тушиб кетган чақалоқ қутқарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:41

    Самарқандда ҳожатхонага тушиб кетган чақалоқ қутқарилди

    Аёл шифохона ҳожатхонасига кирганида кўзи ёриган ва ҳолсизланган ҳолда чақалоғини эҳтиётсизлик билан ҳожатхона тешигига тушириб юборган.

    'Долларнинг расмий курси бироз кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:03

    Долларнинг расмий курси бироз кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Навоийда 14 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:48

    Навоийда 14 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди

    Вояга етмаган қиз ўзини осиб қўйган.