АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев БАА Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Самарқанд шаҳрида "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" мулоқотининг иккинчи саммитини ўтказиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

'Шавкат Мирзиёев БАА Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 март куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённи таваллуд куни билан самимий табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Мамлакатимиз етакчиси БАА Президентига мустаҳкам соғлик ва фаровонлик, давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар, дўст Амирликлар халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади. Давлат раҳбарлари бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган Рамазон ойи муносабати билан ҳам бир-бирларини самимий қутладилар.

Ўзбекистон Президентининг жорий йил январь ойида БААга амалга оширган ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очиб, уларни стратегик шериклик даражасига кўтаргани алоҳида таъкидланди. Эришилган келишувларни амалга ошириш учун алоҳида "йўл харитаси" қабул қилинди.

Етакчилар Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик, энг аввало, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар. Товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми, қўшма корхоналар сони изчил ортиб бормоқда.

Бугунги кунда 20 миллиард долларлик лойиҳалар портфели доирасида Амирликларнинг етакчи компаниялари билан "яшил" энергетика, рақамлаштириш, сунъий интеллект, шаҳарсозлик ва инфратузилма, туризм, хусусий бизнес каби муҳим йўналишларда фаол ҳамкорлик қилинмоқда.

Самарқанд шаҳрида "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" мулоқотининг иккинчи саммитини ўтказиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёeв Эммануэль Макрон таклифига кўра 11-13 март кунлари Францияда бўлади'ning rasmi

    Сиёсат 11.03.2025 07:43

    Шавкат Мирзиёeв Эммануэль Макрон таклифига кўра 11-13 март кунлари Францияда бўлади

    Ташриф доирасида Париж шаҳрида олий даражадаги музокара ва тадбирлар, қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

    'Хитой Ўзбекистонда таълим ва касбга тайёрлаш ўқув марказини очади'ning rasmi

    Сиёсат 10.03.2025 11:44

    Хитой Ўзбекистонда таълим ва касбга тайёрлаш ўқув марказини очади

    Шунингдек, «яшил» энергетика, қишлоқ хўжалиги, АКТ, туризм каби соҳа мутахассислари учун қайта тайёрлаш ва малака ошириш дастурлари ишлаб чиқилади.

    'Шавкат Мирзиёев 6 та давлатдан янги тайинланган элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди'ning rasmi

    Сиёсат 06.03.2025 16:59

    Шавкат Мирзиёев 6 та давлатдан янги тайинланган элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди

    Давлатимиз раҳбари дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини Янги Ўзбекистондаги шарафли миссияси бошлангани билан самимий табриклади.

    'Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги савдо ҳажми 1 миллиард долларга етказилади'ning rasmi

    Сиёсат 06.03.2025 08:05

    Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги савдо ҳажми 1 миллиард долларга етказилади

    Икки мамлакат Бош вазирлари бошчилигида ҳукуматлар делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

    '“Коррупцияни енгиш учун биринчи навбатда унинг ортиқча ҳашамат ва дабдаба деган “ўқ илдизларини” қуритишимиз шарт”'ning rasmi

    Сиёсат 05.03.2025 15:26

    “Коррупцияни енгиш учун биринчи навбатда унинг ортиқча ҳашамат ва дабдаба деган “ўқ илдизларини” қуритишимиз шарт”

    Президент коррупцияга “жамият танасидаги саратон” сифатида қараш кераклигини айтди.

    '“Жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади”'ning rasmi

    Сиёсат 05.03.2025 13:48

    “Жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади”

    Президент барча раҳбарларни судлар фаолиятига аралашишдан қатъий огоҳлантирди.