Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида каналга салкам 10-15 та эшакни сўйиб ташлаб кетилганлиги акс этган видео хабарлар жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди.
Кшбу ҳолат Каттақўрғон тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими давлат инспекторлари ва мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан ўрганилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат Каттақўрғон тумани "Шўрак" қишлоғида яшовчи фуқаро томонидан хонадонида кушхона ташкил этиб, бир неча эшакларни сўйиб, гўштини сотиш билан шуғулланиб келган.
Ҳозирда мазкур ҳолат тўлиқ бартараф этилиб, кушхона фаолиятига чек қўйилган. Ноқонуний фаолият юзасидан эса, қонуний чора кўриш мақсадида баённомалар тузилиб, тегишли идораларга тақдим этилган.