АсосийЖамият

Фарғона туманида нарколаборатория фош этилди

3 нафар шахс хонадонни ҳар ойига 250 АҚШ долларидан ижарага олиб, у ерда гиёҳвандлик воситалари тайёрлаш билан шуғулланишган.

'Фарғона туманида нарколаборатория фош этилди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона ва ички ишлар органларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона туманидаги “Миндонобод” МФЙдаги уйлардан бирида синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаш мақсадида ташкил этилган нарколаборатория фош этилди. Бу ҳақда darakchi.uz'га ДХХ хабар қилди. 

Аниқланишича, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1990 ва 2001 йилларда туғилган 3 нафар шахс мазкур хонадонни ҳар ойига 250 АҚШ долларидан ижарага олиб, у ерда гиёҳвандлик воситалари тайёрлаш билан шуғулланишган.

Кўздан кечириш давомида, ушбу манзилдан 8 кг. 185 гр. Альфа-ПВП, 4 кг. 209 гр. “Спайс”, 427 гр. “Мефедрон” синтетик наркотик моддалар ҳамда уларни тайёрлашда керак бўладиган 12 кг. 326 гр. махсус суюқлик ва 13 кг. 925 гр. тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди.

Экспертиза хулосасига кўра, тезкор тадбир давомида олинган жами 12 кг. 821 гр. синтетик наркотик моддаларнинг қора бозордаги баҳоси 9 млрд. 185 млн. сўмни ташкил этади. 

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, қонунбузарлар интернет тармоғи орқали гиёҳвандлик воситалари сотиш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ аъзолари томонидан “закладка” усулида етказиб берилган хом-ашё маҳсулотлари асосида наркотик моддалар тайёрлаб, вилоят бўйича белгиланган хуфия жойларга қолдириб, уларнинг геолокациясини жиноий гуруҳ аъзоларига юбориб туришган.

Бунинг эвазига учала шахснинг ҳар бири ҳафтасига криптовалюта кўринишида 500 АҚШ долларидан маош олган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 4-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон аҳолиси бир асрда қанчага кўпайди?'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:36

    Ўзбекистон аҳолиси бир асрда қанчага кўпайди?

    1920 йил 4,4 млн кишини, жорий йил 1 январь ҳолатида 37,5 млн кишини ташкил этмоқда.

    'Қибрайда психофаол дориларини яшириб тарқатаётган “закладчик”лар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:59

    Қибрайда психофаол дориларини яшириб тарқатаётган “закладчик”лар ушланди

    Йигитлар кузатув давомида ППХ ходимларидан қочишга уринган.

    '"Мажбурий овоз йиғиш учун маошингиздан ушлаб қолишларига йўл қўйманг!”'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:36

    "Мажбурий овоз йиғиш учун маошингиздан ушлаб қолишларига йўл қўйманг!”

    Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўқитувчиларга мурожаат билан чиқди.

    'Андижонда ҳам ер қимирлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:25

    Андижонда ҳам ер қимирлади

    Силкиниш учта туманда қайд этилган.

    'Бугун Ўзбекистоннинг битта вилоятида ёмғир ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:19

    Бугун Ўзбекистоннинг битта вилоятида ёмғир ёғади

    Республикада ҳарорат 15-20° атрофида бўлади.

    'Тошкентда ер қимирлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:27

    Тошкентда ер қимирлади

    Зилзила кучи 3 баллни ташкил этган.