АсосийЖамият

Тошкентда автобус чироқлари ўчириб қўйилиб, йўловчилардан йўл кира учун нақд пул талаб қилинди

Ҳайдовчи ишдан бўшатилиб, содир этган қоидабузарлиги бўйича ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган.

'Тошкентда автобус чироқлари ўчириб қўйилиб,  йўловчилардан йўл кира учун нақд пул талаб қилинди'ning rasmi

Телеграм ижтимоий тармоғида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг “2-Автобус саройи” филиали тасарруфидаги,  “Ютонг” русумли, давлат рақами 01|472 ALA,  сарой рақами 766-бўлган 72-сонли йўналишда ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчиси ҳамда соҳага бегона бўлган фуқаро томонидан, шу куни кеч соат 19:50ларда йўналишда ҳаракатланиш давомида автобус салонининг чироқларини ўчирган ҳолда йўловчилардан йўл ҳақи учун нақд пул талаб қилганлиги ҳолати ҳақида пост жойлаштирилди. Ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати маълумот тақдим этди. 

Постда келтирилган ҳолат 2025 йилнинг 14 март куни, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг  “2-Автобус саройи” филиали масъул ходимлари томонидан автобус салонига ўрнатилган видеокузатув мосламалари текширилганда юқорида келтирилган ҳолат ҳақиқатда содир бўлганлиги маълум бўлди. 

Шу куни ҳолат юзасидан “2-Автобус саройи” филиали директори Ж.Л.Маннопов, филиал масъул ходимлари, филиал тасарруфидаги йўналиш ҳайдовчилари ҳамда 72-сонли йўналиш ҳайдовчиси Ж.Х  билан биргаликда тезкор танқидий йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда ҳайдовчи Ж.Хнинг содир этган қоидабузарлиги муҳокама қилиниб, корхона ички тартиб интизомини ўта қўпол равишда бузганлиги учун ҳайдовчи Ж.Х билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. 

Шунингдек, мазкур ҳолат бўйича ҳайдовчи Ж.Хнинг содир этган қоидабузарлигига ҳуқуқий баҳо олиш мақсадида, ҳужжатлар тўплами ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган. 

    Бошқа янгиликлар