АсосийДунё

Исроил ва Ливан ўртасидаги зиддият яна авж олди

Исроил Ливанга ҳаво ҳужумларини амалга оширмоқда.

'Исроил ва Ливан ўртасидаги зиддият яна авж олди'ning rasmi

Исроил армияси Ливан жанубидаги "Ҳизбуллоҳ" ҳаракатининг позицияларига ҳаво ҳужумлари уюштирди. Бу ҳужумлар Ливандан Исроилга қарата ракеталар отилганидан сўнг амалга оширилгани айтилмоқда, дея ёзмоқда "Замон.уз". 

Исроил қўмондонлиги маълумотига кўра, зарбалар «Ҳизбуллоҳ»га тегишли ҳарбий объектлар ва қўмондонлик марказларига қаратилган. Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса икки киши, жумладан бир бола ҳалок бўлганини, саккиз киши яраланганини маълум қилди.

"Ҳизбуллоҳ" Исроилга ракета ҳужуми уюштирганини рад этиб, ўт очишни тўхтатиш келишувига риоя қилаётганини таъкидлади. Шу билан бирга, Ливан армияси мамлакат жанубида ракета учиришга мўлжалланган учта мосламани йўқ қилганини билдирди.

Бу зарбалар АҚШ ва Франциянинг ўт очишни тўхтатиш бўйича олиб бораётган музокаралари давомида содир бўлди. Сулҳ шартларига кўра, Ливан армияси жанубдаги назоратни кучайтириши, "Ҳизбуллоҳ" жангчиларини шимолга олиб чиқиши ва Исроил ҳарбийлари Ливан ҳудудидан чекиниши керак.

Бироқ Исроил "Ҳизбуллоҳ" кучларини қайта қуролланишига йўл қўймаслик учун зарбаларни давом эттиришини билдирган. Бу воқеалар Исроилнинг Ғазо секторида "Хамас"га қарши ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаганидан бир неча кун ўтиб содир бўлди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Алла Пугачёва қамаладими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:00

    Алла Пугачёва қамаладими?

    Бунга унинг журналист Катерина Гордеевага берган интервьюсида айтган сўзлари сабаб бўлиши мумкин.

    'Гамбург аэропортида авиакеросин тугаб бормоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:37

    Гамбург аэропортида авиакеросин тугаб бормоқда

    Германиянинг Гамбург аэропортида авиакомпаниялар кутилмаган ёқилғи тақчиллиги билан юзлашди.

    'Лондонда минглаб одамлар Трампга қарши чиқди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:03

    Лондонда минглаб одамлар Трампга қарши чиқди

    Намойишчилар Фаластин байроқларини кўтариб, Ғазони озод қилиш ва Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишни талаб қилди.

    'Афғонистоннинг қайси ҳудудларида интернет йўқлиги айтилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:06

    Афғонистоннинг қайси ҳудудларида интернет йўқлиги айтилди

    Балх вилоятида оптик интернет тақиқланди, натижада давлат идоралари ва хусусий сектор Wi-Fi’дан узилди.

    'Перуда 150 нафар намойишчи темирйўлни тўсиб қўйди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:46

    Перуда 150 нафар намойишчи темирйўлни тўсиб қўйди

    Намойишчилар темирйўл компаниясини адолатсиз рақобатда айблади.

    'Британия Трамп кетгач, Фаластинни тан олади'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:07

    Британия Трамп кетгач, Фаластинни тан олади

    Лондон Трамп ташрифидан сўнг Фаластинни мустақил давлат сифатида эълон қилиши мумкин.