АсосийЖамият

Андижонда ота алимент эвазига беш хонали уй-жойини ўтказиб берди

Ундан икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

'Андижонда ота алимент эвазига беш хонали уй-жойини ўтказиб берди'ning rasmi

Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг ижро ҳужжатига биноан қарздор А.Н.дан ундирувчи Д.Ю. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Маълум бўлишича, қарздор А.Н. 2020 йилда, яъни суд ҳужжати чиқарилишидан олдин Россия федерациясига ишлаш учун кетган ва у хорижда бўлган даврида алимент тўловларини ўз вақтида тўламагани сабаб қарздорлик 20 млн сўмдан ортиб кетган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор жорий йилнинг март ойида юртимиз ҳудудига қайтганлиги аниқланган.

Шунга кўра, қарздор билан профилактик суҳбат ўтказилиб, алимент қарзларини тўлаши тушунтирилган. Алимент тўловчи ота қарздорлик ва фарзандларининг келгусидаги алимент тўловлари эвазига ўзининг Улуғнор туманида жойлашган беш хонали ҳовлисини беришини маълум қилган.
Шундай қилиб, хонадон ҳужжатлари ундирувчининг номига расмийлаштириб берилди ва ижро ҳужжатининг ижроси таъминланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Айрим тадбиркорларга гаровсиз кредитлар берилади'ning rasmi

    Жамият 25.03.2025 20:28

    Айрим тадбиркорларга гаровсиз кредитлар берилади

    Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди.

    'Президент ифторлик маросимидаги нутқи'ning rasmi

    Жамият 25.03.2025 19:44

    Президент ифторлик маросимидаги нутқи

    Жамики мусулмон умматини давом этаётган муборак Рамазон ойи билан яна бир бор самимий табриклайди.

    'Водийда зилзила содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 25.03.2025 19:15

    Водийда зилзила содир бўлди

    Эпицентр: Андижон вилояти, Пахтаобод тумани.

    'Самарқандда кўлмакда чўмилган блогер 10 суткага қамалди'ning rasmi

    Жамият 25.03.2025 18:26

    Самарқандда кўлмакда чўмилган блогер 10 суткага қамалди

    Бу ҳаракати билан блогер йўл носозликларини ноодатий тарзда танқид қилмоқчи бўлган.

    'Бугун Президент ифторлик тадбирида иштирок этади'ning rasmi

    Жамият 25.03.2025 17:45

    Бугун Президент ифторлик тадбирида иштирок этади

    Унга жами 60 минг нафарга яқин киши таклиф қилинган.

    'Тожикистонда ҳайит байрами 30 март куни нишонланади'ning rasmi

    Жамият 25.03.2025 16:02

    Тожикистонда ҳайит байрами 30 март куни нишонланади

    Тожикистон уламолар кенгаши 27 март куни йиғилиш ўтказиб, байрам санаси бўйича якуний қарор қабул қилади.