Ҳиндистоннинг Биҳар штатида яшовчи 32 ёшли Ражабабу Кумар қорин оғриғидан азият чекиб, юутубедаги қўлланмалар асосида ўз кўричагини мустақил равишда олиб ташлашга уринган. Бу ҳақда zamon uz хабар берди.
У хонасида оғриқсизлантириш воситаларини қўллаб, қорнининг пастки қисмини кесади, бироқ операция муваффақиятсиз якунланади.
Оғриқ кучайганидан сўнг, Кумар жароҳатни ўзи тикишга ҳаракат қилади, аммо бу ҳам натижа бермайди. У охир-оқибат оиласига мурожаат қилишга мажбур бўлади ва қариндошлари уни зудлик билан шифохонага етказишади. Шифокорлар унинг жароҳатини тикиб, зарурий тиббий ёрдам кўрсатишган. Ҳозирда у каттароқ тиббий марказга ўтказилган.
Кумарнинг яқинлари унинг бундай таваккал қарорга келишига сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятининг чеклангани сабаб бўлганини таъкидлашди. Мутахассислар эса бундай хавфли тажрибалар ҳаёт учун хавфли эканини эслатиб, беморларни ҳар доим профессионал тиббий ёрдамдан фойдаланишга чақиришмоқда.