АсосийЖамият

Самарқандда 1 апрелдан ичимлик ва оқова сув нархлари оширилади

Аҳоли учун бир метр куб ичимлик суви нархи 2800 сўмни, юридик ташкилотлар учун эса 6700 сўмни ташкил этади.

'Самарқандда 1 апрелдан ичимлик ва оқова сув нархлари оширилади'ning rasmi

1 апрелдан Самарқанд вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича янги тарифлар жорий этилади, деб ёзмоқда Spot.

Бу бўйича халқ депутатлари вилоят кенгаши томонидан 24 мартда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги нархлар тасдиқланган.

Унга кўра, бир метр куб ичимлик суви нархи қуйидагича белгиланмоқда:

  • аҳоли учун — 2800 сўм;
  • бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун — 6700 сўм.

Оқова суви хизмати учун:

  • аҳоли учун — 1900 сўм;
  • бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун — 5300 сўм.

Бунда аҳоли ҳамда бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун ичимлик ва оқова сув нархлари ҚҚСсиз ҳисобланган.

Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси, вилоят ҳокимининг ўринбосари Акмал Шукуров зиммасига юкланган.

    Бошқа янгиликлар