Ўзбекистонда ноқонуний ўрнатилган банкоматлар демонтаж қилинади. Бу ҳақда кеча, 24 март куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Кадастр агентлиги директори ўринбосари Мирсаид Мирмақсудов маълум қилди.
Мирсаид Мирмақсудовга кўра, банкоматларни ноқонуний жойлаштиришга қарши назорат ишлари олиб борилмоқда ва бу жараён Марказий банк билан ҳамкорликда мунтазам давом эттирилади.
“Менда ҳозирча қанча банкомат демонтаж қилингани бўйича аниқ рақамлар йўқ. Лекин ишлар доимий равишда амалга оширилади. Буни Марказий банк ёки тижорат банклари ҳам тасдиқлаши мумкин”, деди Мирсаид Мирмақсудов.
Масъул идоралар ҳам қонунчилик талабларига зид равишда ўрнатилган банкоматларни аниқлаш ва олиб ташлаш бўйича чора-тадбирларни кучайтираётганини билдирган.