АсосийЖамият

Айрим тадбиркорларга гаровсиз кредитлар берилади

Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди.

'Айрим тадбиркорларга гаровсиз кредитлар берилади'ning rasmi

"Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ-50, 19.03.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Фармонга кўра, 2025 йилда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

  • кичик ва ўрта бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 55 фоизга, саноатда – 34 фоизга, экспортда – 34 фоизга ва аҳоли бандлигини таъминлашда 75 – фоизга етказиш;
  • камида 600 нафар кичик ва ўрта бизнес субъектларининг йириклашишига кўмаклашиш орқали уларни “чемпион” тадбиркорларга айлантириш;
  • 100 нафардан кўп ишчиси бор тадбиркорлик субъектлари сонини 4 мингга етказиш.

2025 йил 1 майдан:

  • ўзини ўзи банд қилган шахслар ЯТТ ёки юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганда, давлат божи ундирилмайди;
  • ўз фаолиятини тегишинча ЯТТ, микрофирма ёки кичик корхона тоифасигача йириклаштирган ўзини ўзи банд қилган шахслар ва тадбиркорларга Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 50 миллион сўмгача, Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури доирасида – 150 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар берилади;
  • ўз фаолиятини тегишинча ўрта ёки йирик бизнес тоифасигача йириклаштирган тадбиркорларга – 1 йил давомида ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) 7 кун муддатда тезлаштирилган тартибда амалга оширилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун фақат учта ҳудудда ёмғир кутилмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:03

    'Президент ифторлик маросимидаги нутқи'ning rasmi

    Жамият 25.03.2025 19:44

    Президент ифторлик маросимидаги нутқи

    Жамики мусулмон умматини давом этаётган муборак Рамазон ойи билан яна бир бор самимий табриклайди.

    'Водийда зилзила содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 25.03.2025 19:15

    Водийда зилзила содир бўлди

    Эпицентр: Андижон вилояти, Пахтаобод тумани.

    'Самарқандда кўлмакда чўмилган блогер 10 суткага қамалди'ning rasmi

    Жамият 25.03.2025 18:26

    Самарқандда кўлмакда чўмилган блогер 10 суткага қамалди

    Бу ҳаракати билан блогер йўл носозликларини ноодатий тарзда танқид қилмоқчи бўлган.

    'Бугун Президент ифторлик тадбирида иштирок этади'ning rasmi

    Жамият 25.03.2025 17:45

    Бугун Президент ифторлик тадбирида иштирок этади

    Унга жами 60 минг нафарга яқин киши таклиф қилинган.

    'Тожикистонда ҳайит байрами 30 март куни нишонланади'ning rasmi

    Жамият 25.03.2025 16:02

    Тожикистонда ҳайит байрами 30 март куни нишонланади

    Тожикистон уламолар кенгаши 27 март куни йиғилиш ўтказиб, байрам санаси бўйича якуний қарор қабул қилади.