АсосийЖамият

Дубайда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик аёллар ватанга қайтарилди

Уларни БАА таклиф қилган шахс Қатарга чиқиб кетаётганлигини айтиб, алоқани узган.

'Дубайда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик аёллар ватанга қайтарилди'ning rasmi

Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида мушкул аҳволда қолган уч нафар ҳамюртларимиз Ўзбекистонга қайтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Бош консулхонадан олинган маълумотларга кўра, ватандошларимиз И.Х., И.Г. ва унинг вояга етмаган фарзанди И.М. 2024 йил 22 декабрь куни яқин қариндошининг таклифи билан БААга келган ва Дубай шаҳрида ижара уйга жойлашган. Ўтган вақт мобайнида улар БААда бўлиш учун виза расмийлаштирмасдан ноқонуний яшаб келган.

Меҳмонларни БАА таклиф қилган шахс 23 февраль куни Қатарга чиқиб кетаётганлигини айтиб, алоқани узган. Март ойи бошида хонадон эгаси ижара пулини тўлаш кераклигини, агар ижара пули тўланмаса хонадонни тарк этишни талаб қилиб, ватандошларимизни кўчага ҳайдаган.

Ҳамюртларимиз билан суҳбат давомида уларнинг турар уй-жой, озиқ-овқат ва ватанга қайтиш учун маблағлари йўқлиги ойдинлашди.

Бош консулхона ходимлари Амирликлардаги "Аёллар ва болаларга ёрдам кўрсатиш маркази" хайрия ташкилоти ва фаол ватандошларимиз билан биргаликда ёрдамга муҳтож юртдошларимизга барча зарур кўмак кўрсатишди.

Уларнинг БААда ноқонуний яшаб келган муддатда ҳисобланган 2 минг 178 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорлик ушбу мамлакатнинг тегишли органлари билан олиб борилган музокаралар натижасида ижобий ҳал қилинди. 

"Uzbekistan Airways" миллий авиакомпаниясининг БААдаги ваколатхонаси эса ҳамюртларимизнинг оиласи бағрига қайтиши учун "Дубай-Тошкент" ҳаво қатновига ҳеч қандай тўловларсиз чипта расмийлаштириб берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда қурилиши тугалланмаган бинода ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:37

    'Наманганда бегона аёлнинг видеоларини ўчириш учун пул талаб қилган фирибгар қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият 21.10.2025 21:48

    Наманганда бегона аёлнинг видеоларини ўчириш учун пул талаб қилган фирибгар қўлга олинди

    У Instagram профилига аёлнинг оиласи ва яқинлари даврасида рақс тушган видеоларини бошқача талқинда жойлаштирган ва буни ўчириш учун 350 минг сўм беришини талаб қилган.

    'Тошкентда учта машина тўқнашди'ning rasmi

    Жамият 21.10.2025 12:53

    Тошкентда учта машина тўқнашди

    Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилар ва бир йўловчи жароҳат олди.

    'Сирдарёда ярим тунда мажлисга кетаётган банк ходими ҳалокатга учраб вафот этдими?'ning rasmi

    Жамият 21.10.2025 11:32

    Сирдарёда ярим тунда мажлисга кетаётган банк ходими ҳалокатга учраб вафот этдими?

    Darakchi.uz мухбири ҳолатни ўрганиш учун расмий идоралардан жавоб олди.

    'Ургутда мактаб ўқувчиларининг жанжаллашиши ортидан 12 ота-онага нисбатан чора кўрилди'ning rasmi

    Жамият 21.10.2025 10:47

    Ургутда мактаб ўқувчиларининг жанжаллашиши ортидан 12 ота-онага нисбатан чора кўрилди

    9-синф ўқувчи қизлар орасидаги можаро юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

    'Самарқандда 9-синф қизлар йигит талашиб бир бирини сочини юлгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият 21.10.2025 06:02

    Самарқандда 9-синф қизлар йигит талашиб бир бирини сочини юлгани айтилмоқда

    Ҳодиса ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.