АсосийЖамият

Фарғонада ариқдан номаълум боланинг жасади топилди

Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

'Фарғонада ариқдан номаълум боланинг жасади топилди'ning rasmi

Фарғонада ариқдан номаълум боланинг жасади топилди. 

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг darakchi.uz'га хабар қилишича, Бешариқ туман прокуратурасига туман ИИБ навбатчилик қисмидан 24 март куни соат 21:00 да келиб тушган хабарга кўра, Бешариқ тумани "Қўрғонча" МФЙда жойлашган “Насибабону боғи рохат” фермер хўжалиги ҳудудидан оқиб ўтган махаллий ариқ ичидан эркак жинсли, осиё миллатига мансуб, ёши 1-2 лар атрофидаги вояга етмаган шахси номаълум мурда аниқланган.

Мазкур хабарга асосан шахси номаълум мурда аниқланган ҳудуд тезкор-тергов гуруҳи томонидан крим-техника воситалари ёрдамида кўздан кечирилиб, барча процессуал ҳаракатлар амалга оширилди ва ҳужжатлар расмийлаштирилган.

РСТЭИАМФФ Қўқон туманлараро бўлинмасининг 25 март кунги дастлабки хулосасига кўра, шахси номаълум мурданинг танасида тан жароҳатлари аниқланмаган ва унинг ўлимига “нафас йўлларини сув билан беркилиши натижасидаги меҳаник асфикция” сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида вояга етмаган шахси номаълум мурдани шахсига аниқлик киритишнинг имкони бўлмаган.

"Мурданинг шахсини аниқлаш мақсадида "Фуқароларнинг бедарак йўқолганлиги ҳамда шахси номаълум мурдалар топилганлиги ҳақидаги ариза ва хабарлар юзасидан терговга қадар текширув, тергов ва тезкор қидирув фаолияти самарадорлигини янада ошириш тўғрисида"ги Қўшма кўрсатманинг талабларидан келиб чиқиб, тезкор-суриштирув ишлари ташкиллантирилди", - дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда 3 ёшли қизалоқ уйда қулфланиб қолди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:21

    Самарқандда 3 ёшли қизалоқ уйда қулфланиб қолди

    ФВБ ходимлари қизалоқни қутқаришган.

    'Россияда қаровсиз қолган 11 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:35

    Россияда қаровсиз қолган 11 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

    Уларнинг ватанга қайтишида бир нечта давлат ташкилотлари бирдамликда ҳаракат қилган.

    'Хонанда Дилфуза Исмоилова 80 минг долларга "ухлади"'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:55

    Хонанда Дилфуза Исмоилова 80 минг долларга "ухлади"

    Хонандани ўзининг "гапдош" дугонаси ишончига кириб, пулларини олиб, алдаб кетган.

    'Наманганда 4 ёшли бола гугурт ўйнаб, ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:02

    Наманганда 4 ёшли бола гугурт ўйнаб, ёниб кетди

    Болакай ертўлада 2 нафар қариндоши билан ўтин ва хашакларни ёқиши оқибатида ёнғин юзага келган.

    'Таиланддаги зилзилада ўзбекистонликлар ҳам бўлганми?'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:01

    Таиланддаги зилзилада ўзбекистонликлар ҳам бўлганми?

    Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консулхонаси расмий маълумот тақдим этди.

    'Ҳайит муносабати билан эртага Тошкентнинг қатор кўчалари ёпилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:57

    Ҳайит муносабати билан эртага Тошкентнинг қатор кўчалари ёпилади

    Фуқаролардан вақтинча айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.