АсосийЖамият

Самарқандга кириш йўллари ёпилади

Самарқандда биринчи “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи” саммити муносабати билан шаҳарга кириш йўллари вақтинча ёпилади.

'Самарқандга кириш йўллари ёпилади'ning rasmi

Жорий йилнинг 3-4-5 апрель кунлари Самарқандда биринчи “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи” саммити муносабати билан шаҳарга кириш йўллари вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, йўллар ёпилиши сабаб вилоят ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари учун айланма ҳаракат ташкил этилган.

“Бу учун махсус флаер ишлаб чиқилган бўлиб, ундаги QR-код орқали ташкил этилган айланма йўллар ҳақида маълумот олиш мумкин”, дейилади хабарда.

Шунингдек, вилоят ИИБ шу кунлари Самарқандга боришни режалаштирганлардан ташрифларини имкон қадар бошқа кунга суришни сўраган.

Қўшимча қилинишича, саммит кунлари хавфсизликни таъминлаш учун Самарқанд шаҳрининг қуйидаги кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақти-вақти билан чекланади:

  • Ибн Сино;
  • Афросиёб;
  • Даҳбед;
  • Бўстонсарой;
  • Университет хиёбони;
  • Намозгоҳ;
  • Садриддин Айний;
  • Шабод;
  • Уста Умар Жўрақулов;
  • Регистон;
  • Беруний;
  • Мирзо Улуғбек.

“Ушбу кўчаларда, истисно тариқасида, тез тиббий ёрдам ва фавқулодда вазиятлар бўлинмаларига ҳаракатланишга рухсат берилади”, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар