АсосийДунё

Демократлар Трампдан Маскни лавозимдан четлаштиришни сўрамоқда

Унга 30 майгача ультиматум қўйилди.

'Демократлар Трампдан Маскни лавозимдан четлаштиришни сўрамоқда'ning rasmi

АҚШ Конгрессининг 77 нафар демократ аъзоси президент Доналд Трампга очиқ мурожаат билан чиқиб, Илон Маскнинг 30 майга қадар “махсус давлат хизматчиси” лавозимини тарк этишини расман таъминлашни талаб қилишди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.

Демократлар Маскнинг бир вақтнинг ўзида давлат лавозими билан бирга Тесла ва СпасеХ сингари хусусий компаниялардаги фаолиятини давом эттираётгани қонунга зид эканини таъкидламоқда. АҚШ қонунчилигига кўра, бу мақомдаги шахс йилига 130 кундан ортиқ ишлаши мумкин эмас.

"Биз Трамп маъмуриятидан Маскнинг истеъфога чиқиши борасида очиқ ва аниқ баёнот беришини талаб қиламиз," – дейилади хатда.

Техаслик демократ конгрессмен Грегори Казар бу ҳаракат фақат сиёсий кампания эмас, балки қонун устуворлигини таъминлашга қаратилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, агар талаб бажарилмаса, демократлар барча ҳуқуқий ва жамоавий босим воситаларини ишга солади.

Бу мурожаат, айниқса, Маскнинг АҚШ ҳукумати билан технологик ва ҳарбий соҳалардаги ҳамкорлиги ортиб бораётган бир пайтда эълон қилинаётгани, масалага стратегик тус бермоқда.

    Бошқа янгиликлар