Сурхондарё вилоятида жиноят иши бўйича шикоятни қаноатлантириб бериш эвазига судьяга пора таклиф қилган адвокат қўлга олинди.
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилоят суди иш юритувидаги Ш.Ҳ.га (биринчи инстанция суди томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди билан айбли деб топилган, ҳукм апелляция инстанциясида ўзгаришсиз қолдирилган) доир жиноят иши бўйича берилган тафтиш шикоятини қаноатлантириб бериш эвазига судяга (жиноят иши бўйича маърузачи) 1000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган адвокат ушланган.
Адвокат иш бўйича фуқаровий даъвогарнинг вакили бўлиб, тафтиш шикояти қонуний кўриб чиқилишини тушунтирилишига қарамай такрор пора таклиф қилгани ортидан, судьянинг билдиргиси асосида, ваколатли орган томонидан тадбир ўтказилган ва у далилий ашё билан қўлга олинган.