АсосийСпорт

Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон 2031 йилги Осиё кубогини қабул қилиш учун қўшма ариза берди

Осиё Кубоги мусобақасини ўзида қабул қилиш учун турнир тарихидаги рекорд кўрсаткич — 7 та ариза топширилган.

'Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон 2031 йилги Осиё кубогини қабул қилиш учун қўшма ариза берди'ning rasmi

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Осиё Футбол Конфедерациясининг 35-Конгресси бўлиб ўтди. Унда ОФК Ижроия Қўмитасининг Марказий Осиё минтақаси вакили, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов бошчилигидаги Ўзбекистон футбол ассоциацияси делегацияси ҳам иштирок этди.

Тадбирда ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа конфедерацияга аъзо миллий ва минтақавий ассоциацияларни янада ривожлантириш ва Осиё футболининг келажаги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Биз Осиё футболини янада кучлироқ ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳалар ва ўзгаришларни амалга оширмоқдамиз. Ушбу йўналишлар ва ҳамкорликлар Осиё футболининг мустаҳкам пойдеворини яратишда муҳим ўрин тутади. Клублар ва миллий жамоалар орасидаги ҳамкорликни кучайтириш, шунингдек, минтақавий мусобақалар орқали футболни халқаро майдонда янада ривожлантиришни режалаштиряпмиз," — деди ОФК президенти.

Конгресс давомида 2031 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги учун 7 та номзодлар томонидан ариза берилгани таъкидланди.

Булар қуйидагилар:

Австралия

Ҳиндистон

Индонезия

Жанубий Корея

Кувайт

БАА

Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси (қўшма ариза).

"2031 йилги Осиё Кубоги учун рекорд миқдордаги давлатлар ариза берди, бу Осиё футболининг глобал майдондаги аҳамиятини янада оширади," — дея қўшимча қилди Шайх Салмон.

ОФК раҳбари, шунингдек, Фаластин, Мянма ва Таиландда юз берган табиий офатлар туфайли жабр кўрганларга ҳамдардлик билдирди. Конгресс давомида, шунингдек, кун тартибидаги бошқа масалалар ва ташкилотнинг ҳисоботлари тасдиқланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Манчестер Сити” Фоден билан янги шартнома борасида музокара бошлайди'ning rasmi

    Спорт Бугун 10:20

    “Манчестер Сити” Фоден билан янги шартнома борасида музокара бошлайди

    “Манчестер Сити” жамоа етакчиси Фил Фоден билан амалдаги шартномани узайтириш учун яқин кунларда музокара бошлаши кутилмоқда.

    '“Бу жамоа билан йўлим тугади”— Исломбек Исмоилов U-17 билан хайрлашди'ning rasmi

    Спорт 19.11.2025 12:54

    “Бу жамоа билан йўлим тугади”— Исломбек Исмоилов U-17 билан хайрлашди

    Исмоилов ўз мурожаатида 3 йиллик меҳнати, жамоа билан ўтган синов ва қувончларни эслаб ўтди.

    'Жуда ақлли ўйинчиларга эгаман — Каннаваро'ning rasmi

    Спорт 19.11.2025 08:02

    Жуда ақлли ўйинчиларга эгаман — Каннаваро

    Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Эронга қарши финалдан кейин жамоа ўйини, футболчиларнинг менталитети ва келгуси режалари ҳақида гапирди.

    'Ўзбекистон Италияга қарши ўйинда мағлубиятга учради'ning rasmi

    Спорт 18.11.2025 19:51

    Ўзбекистон Италияга қарши ўйинда мағлубиятга учради

    Шу тариқа бош мураббий Ислом Исмоилов шогирдларининг жаҳон чемпионатидаги иштироки якунланди.

    'Ўзбекистон бугун Эронга қарши финалда майдонга тушади'ning rasmi

    Спорт 18.11.2025 13:52

    Ўзбекистон бугун Эронга қарши финалда майдонга тушади

    Каннаваро шогирдлари Ал-Айнда халқаро турнир ғолиблиги учун курашади.

    'Португалия Роналду дисквалификацияси бўйича FIFA’га шикоят киритмоқчи'ning rasmi

    Спорт 17.11.2025 17:30

    Португалия Роналду дисквалификацияси бўйича FIFA’га шикоят киритмоқчи

    Португалия футбол федерацияси Криштиану Роналдунинг Ирландияга қарши ўйинда тўғридан тўғри қизил карточка олгани ортидан унинг ЖЧ–2026нинг илк ўйинида майдонга тушиши учун FIFAга расмий мурожаат тайёрламоқда.