АсосийСпорт

"Мен бу жангни ва ғалабамни қизимга бағишлайман!"

Шаҳрам Ғиёсов марҳум қизига аталган жангда ғолиб бўлди.

'"Мен бу жангни ва ғалабамни қизимга бағишлайман!"'ning rasmi

Шаҳрам Ғиёсов проф боксдаги 17-ғалабасини қўлга киритди. Ғиёсов АҚШнинг Нью-Жерси штати, Атлантик-Сити шаҳрида ташкил этилган бокс оқшомида рингга кўтарилди. Боксчига аргентиналик Франко Максимилиано Окампо рақиблик қилди. 10 раундга мўлжалланган жанг 4-раундда якунланди. 

Энди Ғиёсов Эннис - Станиосис тўқнашуви ғолибига қарши WBA ва IBF камари учун жанг ўтказади. 

Жангдан сўнг интервью берган спортчи шундай деган: 

"Тайёргарлик жуда оғир бўлди. Чунки мен қизимни йўқотдим. Биламан, ҳозир у мени кўриб турибди. Мени томоша қиляпти. Мени дуолар қилиб турибди. Мен унга ваъда бергандим, мен унга Жаҳон чемпиони бўламан деб ваъда бергандим. Мени уни жуда яхши кўрардим. Мен бу жангни ва ғалабамни қизимга бағишлайман! Мен қизимга Жаҳон чемпиони бўдаман деб ваъда бергандим. У менга доим ишонарди. Менга имконият беринг ва мен буни уддалайман!" - деган у.

    Бошқа янгиликлар