АсосийДунё

АҚШ Россияга қарши янги санкциялар пакетини эълон қилди

Янги қонун лойиҳаси Россияни молиявий ва саноат жиҳатдан нишонга олади.

'АҚШ Россияга қарши янги санкциялар пакетини эълон қилди'ning rasmi

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари — демократ Грегори Микс ва собиқ спикер Стени Хоер томонидан Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳамда Украинани қўллаб-қувватлашга қаратилган янги қонун лойиҳаси тақдим этилди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.

Маълумотларга кўра, қонун лойиҳаси Россияга молия, нефть, тоғ-кон саноати ва расмий шахсларга нисбатан кескин санкциялар қўллашни назарда тутади. Шу билан бирга, экспорт назорати кучайтирилиши, Украинага хавфсизлик ва қайта қуриш учун ресурслар ажратилиши белгиланган.

Грегори Микснинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Украина урушни адолатли ва мақбул музокаралар йўли билан якунлаш имкониятига эга бўлишини таъминлаши керак.

Агар Украина инқирози ҳал этилмаса, бу санкциялар янада кучайтирилиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар