АсосийЖамият

“Зўравонликка тоқат қилишга мажбур бўлиш ҳақиқий шармандаликдир”, — Саида Мирзиёева

Давлат раҳбари қонунчиликка никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган “яраштириш даври”ни бекор қилишга ўзгартириш киритилишини тасдиқлади.

'“Зўравонликка тоқат қилишга мажбур бўлиш ҳақиқий шармандаликдир”, — Саида Мирзиёева'ning rasmi

Президент ёрдамчиси 9 апрель куни оиладаги зўравонликка қарши қонун қабул қилинганига икки йил тўлган кунда Ўзбекистон етакчи қонунчиликка никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган “яраштириш даври”ни бекор қилишга оид жуда муҳим ўзгартириш киритилишини тасдиқлаганини маълум қилди.

“Буни аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш йўлидаги катта қадам деб ҳисоблайман. Агар оилада инсон қадр-қиммати ҳурмат қилинмаса ва у жисмоний, психологик ёки иқтисодий таҳқирларга дуч келса, у ерда муросага келиш, ярашиш ҳар қанақасига имконсиздир”, — дейди Мирзиёева.

Шунингдек, президент ёрдамчиси мазкур ўзгартириш нафақат аёллар, балки шундай шароитда яшаётган ва тарбияланаётган болалар учун ҳам муҳимлигини билдирилди.

“Қонунчиликка ушбу тузатишлар киритилиши устида ишлаган катта жамоа Сиз томонда. Йўл қанчалик машаққатли бўлмасин, ўзингиз ва фарзандларингиз тинчлигини танланг. Ота-оналар эса шуни яхши тушуниб олишлари керак: қизингизнинг зўравонликдан қочиб уйга келиши эмас, балки зўравонликка тоқат қилишга мажбур бўлиши — ҳақиқий шармандаликдир”, — дея қўшимча қилади Мирзиёева.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижон турмаси бошқа жойга кўчирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:23

    Андижон турмаси бошқа жойга кўчирилади

    Шаҳар марказида 100 йил олдин қурилган ушбу тергов ҳибсхонаси шаҳар чеккасига кўчирилиши, унинг ўрнида замонавий кўнгилочар савдо ва сервис маркази барпо этилиши белгиланди.

    'Наманганда 16 ёшли қиз бошқарган машина каналга тушиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:10

    Наманганда 16 ёшли қиз бошқарган машина каналга тушиб кетди

    Оқибатда орқа ўриндиқдаги онаси ва синглиси чўкиб кетди.

    '“Андижон музқаймоғи”дан заҳарланиш мумкинми?'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:45

    “Андижон музқаймоғи”дан заҳарланиш мумкинми?

    Санэпидқўмита истеъмол қилаётган кишиларни огоҳлантирди.

    'Туркияда ота-онасидан ажралган қиз Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:03

    Туркияда ота-онасидан ажралган қиз Ўзбекистонга қайтарилди

    У вақтинча Тошкентдаги болаларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам марказига жойлаштирилди.

    'Энди ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:23

    Энди ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади

    Бу орқали қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.

    'Афғонистонда зилзила содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:53

    Афғонистонда зилзила содир бўлди

    Зилзила кучи Ўзбекистонга ҳам сезилган.