АсосийЖамият

Ҳаж ва Умра сафарлари учун ягона портал яратилади

Ушбу тизим орқали ҳаж ва умра сафарларини ташкил қилиш жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилади.

'Ҳаж ва Умра сафарлари учун ягона портал яратилади'ning rasmi

2025 йил 1 сентябргача Ўзбекистонда “Ҳаж ва Умра ягона портали” ишга туширилади. Ушбу тизим орқали ҳаж ва умра сафарларини ташкил қилиш жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилади. Портал фуқаролар учун ягона электрон навбат ва рўйхат шакллантириш имконини беради.

Бу ҳақда Президентнинг “Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгилаб ўтилган.

Портални Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги биргаликда ишлаб чиқади.

Бунда қуйидаги жиҳатлар инобатга олинади:

— Ҳаж сафарлари учун ягона электрон навбат

— Умра сафарлари учун электрон рўйхат шакллантирилади

— Ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштириш рақамли шаклда амалга оширилади

— Тизимга тегишли вазирлик ва идоралар ўз ахборот базаларини интеграция қилади

Портал фаолияти учун зарур техник ва молиявий қўллаб-қувватлашни Дин ишлари бўйича қўмита таъминлайди.

Шунингдек, Умра тадбирларини ташкил этиш учун лицензияга эга юридик шахслар ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси портал орқали хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Бу ташаббус орқали ҳаж ва умра зиёратларини амалга оширишдаги ортиқча бюрократик тўсиқлар бартараф этилади, жараёнлар шаффоф ва қулай шаклга келтирилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш ва электр бозорини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:18

    Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш ва электр бозорини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

    Президент Шавкат Мирзиёев энергия тежаш, биноларни модернизация қилиш ва электр энергияси соҳасида бозор механизмларини жорий этиш масалаларини муҳокама қилди.

    'Ўзбекистонда хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бериладиган касалликлар рўйхати тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:50

    Ўзбекистонда хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бериладиган касалликлар рўйхати тасдиқланди

    Ҳайдовчи ёки йўловчиларга тиббий маълумотнома асосида камар тақмаслик рухсат этилади.

    'Доллар курси кетма-кет учинчи кун тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:19

    Доллар курси кетма-кет учинчи кун тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Ҳиндистонда ёввойи фил ҳужумлари оқибатида 22 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:13

    Ҳиндистонда ёввойи фил ҳужумлари оқибатида 22 киши ҳалок бўлди

    Жаркханд штатининг бир неча ҳудудида одамларга ҳужум қилган ёввойи фил ҳали ҳам қидирилмоқда.

    'Тошкентда “102”га Трамп устидан қўнғироқ қилган фуқаро жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:00

    Тошкентда “102”га Трамп устидан қўнғироқ қилган фуқаро жаримага тортилди

    Пойтахтда маст ҳолатда ИИББга қўнғироқ қилиб, АҚШ президенти Дональд Трамп устидан шикоят қилган шахсга 1,2 млн сўмдан ортиқ жарима тайинланди.

    'Ҳар бир ҳарбий хизматчи ортида 38 миллионлик халқ турганини ҳис этиши керак — Шавкат Мирзиёев'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:22

    Ҳар бир ҳарбий хизматчи ортида 38 миллионлик халқ турганини ҳис этиши керак — Шавкат Мирзиёев

    Президент Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбийларга байрам табриги йўллади.