АсосийЖамият

Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига борди

Президент Россия ТИВ раҳбари ва туркман халқининг миллий етакчиси билан учрашувлар ўтказади.

'Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига борди'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни Самарқанд шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, давлат раҳбари Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашув ўтказади. Сергей Лавров 22 апрель куни Самарқандга етиб келганди.

23 апрель куни у Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов билан учрашиб, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди. Шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашди.

Вазирлик вакили Мария Захарова Музокаралар чоғида вазирлар халқаро масалалар, минтақавий хавфсизлик, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Марказий давлатлар ҳамдўстлиги ва “Марказий Осиё—Россия” доирасидаги ҳамкорликка эътибор қаратилишини, Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлашга тайёргарлик масалалари ҳам муҳокама қилинишини айтганди.

Куннинг иккинчи ярмида туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ташриф билан Ўзбекистонга келади. Етакчилар музокаралар ўтказиши ва қатор тадбирларда иштирок этиши режалаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия Ғарбнинг Марказий Осиё минтақасида "ҳукмронлик" ўрнатишга уринишларига мутлақо қарши'ning rasmi

    Жамият 23.04.2025 22:14

    Россия Ғарбнинг Марказий Осиё минтақасида "ҳукмронлик" ўрнатишга уринишларига мутлақо қарши

    Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистонга ташрифи давомида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилган.

    '"Биз улар(Россия)нинг колонияси эмасмиз!" - Шерзодхон Қудратхўжа'ning rasmi

    Жамият 23.04.2025 17:49

    "Биз улар(Россия)нинг колонияси эмасмиз!" - Шерзодхон Қудратхўжа

    Шерзодхон Қудратхўжа Лавровнинг эътирозига жавоб қайтарди.

    'Самарқанддаги "Мотамсаро она" пойига эгилган Лавров хотира сўзлари русча ёзилмаганидан нолиди'ning rasmi

    Жамият 23.04.2025 17:45

    Самарқанддаги "Мотамсаро она" пойига эгилган Лавров хотира сўзлари русча ёзилмаганидан нолиди

    Ўзбекистонга ташриф буюрган Россия ташқи ишлар вазири ёдгорликка гул қўйиш пайтида рус тилидаги ёзув йўқлигига эътибор қаратган.

    'Долларнинг расмий курси бироз кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 23.04.2025 16:20

    Долларнинг расмий курси бироз кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Кундаликка муҳрланган тарих: Туркистон тақдири аёл нигоҳида'ning rasmi

    Жамият 23.04.2025 15:33

    Кундаликка муҳрланган тарих: Туркистон тақдири аёл нигоҳида

    Бугун пойтахтимизда "Палангалик қочқин аёл хотиралари" номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

    'Тошкент—Андижон пулли йўлини қуришга тендер ўтказиш учун аризалар қабули бир ойга узайтирилди'ning rasmi

    Жамият 23.04.2025 13:49