АсосийЖамият

Тошкент—Андижон пулли йўлини қуришга тендер ўтказиш учун аризалар қабули бир ойга узайтирилди

Тендер икки босқичда ўтказилиши режалаштирилмоқда.

'Тошкент—Андижон пулли йўлини қуришга тендер ўтказиш учун аризалар қабули бир ойга узайтирилди'ning rasmi

Транспорт вазирлиги матбуот хизмати Тошкент—Андижон пулли автомобиль йўли бўйича тендер ўтказиш учун ариза топшириш муддати бир ойга узайтирилганини эълон қилди.

Маълум қилинишича, ушбу йўналишдаги пулли автомобиль йўлини қуриш лойиҳасининг малака таклифларини (RFQ) топшириш 2025 йил 21 майга қадар узайтирилди. Шу билан бирга, тушунтириш сўровларини (Clarification Requests) тақдим қилиш муддати 2025 йил 5 май этиб белгиланди.

Тошкент—Андижон пулли автомобиль йўлини қуриш бўйича тендер ўтказилиши 2025 йил бошларида эълон қилинган, дастлабки малакани саралаш босқичи учун ҳужжатларини топшириш 2025 йил 21 апрелга белгиланганди. 

Тендер икки босқичда ўтказилади.

Биринчи босқичда хусусий компаниялар дастлабки малакалашдан ўтиш учун ҳужжатларини топширади. Иккинчи босқичда дастлабки саралашдан ўтган компаниялар лойиҳа бўйича техник ва молиявий таклифларини тақдим этади. Тендерда ғолиб бўлган иштирокчи билан узоқ муддатли ДХШ битими имзоланади.

    Бошқа янгиликлар