АсосийЖамият

"Биз улар(Россия)нинг колонияси эмасмиз!" - Шерзодхон Қудратхўжа

Шерзодхон Қудратхўжа Лавровнинг эътирозига жавоб қайтарди.

'"Биз улар(Россия)нинг колонияси эмасмиз!" - Шерзодхон Қудратхўжа'ning rasmi

Ўзбекистонга ташриф буюрган ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқанддаги "Мотамсаро она" ёдгорлигига гул қўйиш пайтида рус тилидаги ёзув йўқлигига эътибор қаратган эди. Шерзодхон Қудратхўжа Лавровнинг эътирозига қуйидагича жавоб қайтарди.

"Ҳар бир мамлакат ўзининг ҳудудидаги тарихий обида ёки ҳайкали атрофида қайси тилда ёзишини фақат ўзи ҳал қилади. Четдан келиб, бошқа давлатнинг Ташқи ишлар вазири бизни танқид қилиши нотўғри. Зеро, биз уларнинг колонияси эмасмиз! Бизнинг вазирлар ҳам Россияга борганда баъзи масалалар бўйича Лавров каби дадил савол беришни ўрганишлари керак, шекилли", дейди у.

Қудратхўжа Россиядаги ўзбек мигрантларнинг дискриминация қилинишининг сабабларини сўрайди. 

"Нимага уларга нисбатан маҳаллий ҳокимият, миграцион хизматлар ёки полиция томонидан оддий инсон ҳуқуқларини паймол қилувчи ҳолатлар қўлланилса, Россия жамоатчилиги ва давлат расмийлари жим туради?

Сергей Лавров келиб, бизга "она тимсоли — муқаддас" эканлигини тушунтирмоқчи экан, оддий бир ёзувни бор-йўқлигига диққат қаратаркан, биз ҳам унга "инсон ҳуқуқлари ҳам муқаддас" эканлигини диққат эътиборига солишимиз ва эслатишимиз керак.

Лавров Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг ҳамкорлиги тўғрисида ҳам гапирибди. Ким билан қандай алоқалар ўрнатишни ёки қай даражада ҳамкорлик қилишни давлатнинг ўзи ҳал қилади! Ўзбекистоннинг ички ишларига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Жумладан, Европа Иттифоқи билан ҳам ўзаро алоқалар даражасини Ўзбекистоннинг ўзи белгилайди. Бу давлатимизнинг ташқи сиёсати кўп векторлик эканлигини кўрсатади, – деб ёзади профессор Шерзодхон Қудратхўжа.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия Ғарбнинг Марказий Осиё минтақасида "ҳукмронлик" ўрнатишга уринишларига мутлақо қарши'ning rasmi

    Жамият 23.04.2025 22:14

    Россия Ғарбнинг Марказий Осиё минтақасида "ҳукмронлик" ўрнатишга уринишларига мутлақо қарши

    Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистонга ташрифи давомида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилган.

    'Самарқанддаги "Мотамсаро она" пойига эгилган Лавров хотира сўзлари русча ёзилмаганидан нолиди'ning rasmi

    Жамият 23.04.2025 17:45

    Самарқанддаги "Мотамсаро она" пойига эгилган Лавров хотира сўзлари русча ёзилмаганидан нолиди

    Ўзбекистонга ташриф буюрган Россия ташқи ишлар вазири ёдгорликка гул қўйиш пайтида рус тилидаги ёзув йўқлигига эътибор қаратган.

    'Долларнинг расмий курси бироз кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 23.04.2025 16:20

    Долларнинг расмий курси бироз кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Кундаликка муҳрланган тарих: Туркистон тақдири аёл нигоҳида'ning rasmi

    Жамият 23.04.2025 15:33

    Кундаликка муҳрланган тарих: Туркистон тақдири аёл нигоҳида

    Бугун пойтахтимизда "Палангалик қочқин аёл хотиралари" номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

    'Тошкент—Андижон пулли йўлини қуришга тендер ўтказиш учун аризалар қабули бир ойга узайтирилди'ning rasmi

    Жамият 23.04.2025 13:49

    'Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига борди'ning rasmi

    Жамият 23.04.2025 13:41

    Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига борди

    Президент Россия ТИВ раҳбари ва туркман халқининг миллий етакчиси билан учрашувлар ўтказади.