АсосийЖиноят

Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калласига уриб жароҳат етказди

“Мударрис” хусусий мактабидаги зўравонлик ҳолати юзасидан суд ҳукм чиқарди.

'Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калласига уриб жароҳат етказди'ning rasmi

2025 йил 4 апрель куни Тошкент шаҳри Сирғали туманида жойлашган “Мударрис” хусусий мактабида ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида юзага келган зўравонлик ҳолати бўйича очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди darakchi.uz га хабар берди.

Аниқланишича, мактабнинг ўқитувчиси Т.А. 7-синфда таҳсил олувчи А. Ани бошига ва кўкрак қисмига урган. Бу ҳаракатлар оқибатида ўқувчи енгил тан жароҳати олган. Воқеа иштирокчилари — ўқувчи, унинг отаси, шифокор ва ўқитувчининг ўзи судда шахсан иштирок этиб, кўрсатмалар берди.

Суд тиббий экспертиза хулосаси, гувоҳлар сўроғи ва ҳужжатлар асосида ўқтувчини айбли деб топди ва унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси 2-қисмига мувофиқ 1.500.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинлади.

Суд томонидан таъкидланганидек, ўқитувчи ўз касбий масъулиятини суиистеъмол қилган ҳамда ўқувчига нисбатан жисмоний куч ишлатиш орқали қонун бузилишига йўл қўйган.

Бу воқеа таълим муассасаларида болалар хавфсизлиги ва ўқитувчиларнинг масъулияти қанчалик муҳим эканини яна бир бор кўрсатмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Прокуратура ходими хусусий клиникада бурнини операция қилдириб, вафот этди'ning rasmi

    Жиноят 22.04.2025 11:22

    Прокуратура ходими хусусий клиникада бурнини операция қилдириб, вафот этди

    Марҳумнинг аёли билдиришича, фуқаро клиникага боришидан олдин соғлом бўлган.

    'Бухородаги хусусий клиникада 13 ёшли бола вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жиноят 22.04.2025 10:19

    Бухородаги хусусий клиникада 13 ёшли бола вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    Ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан текширув ўтказилган.

    'Пора илдиз отган мансаблар: таълимдан то экологиягача'ning rasmi

    Жиноят 22.04.2025 08:53

    Пора илдиз отган мансаблар: таълимдан то экологиягача

    Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш соҳасидаги навбатдаги жавобгарликлар қаторида бир неча масъул шахслар қўлга олинди.

    'Тошкентда одамларни пичоқ билан қўрқитган шахс 10 суткага қамалди'ning rasmi

    Жиноят 21.04.2025 11:42

    Тошкентда одамларни пичоқ билан қўрқитган шахс 10 суткага қамалди

    Тармоқларда тарқалган видеоларда эркак лифтдаги ёлғиз болани қўрқитиб, уни калтаклагани акс этган.

    'Тошкентда фуқаро “Tesla” автомашинасини ёқиб юборди'ning rasmi

    Жиноят 18.04.2025 15:12

    Тошкентда фуқаро “Tesla” автомашинасини ёқиб юборди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 173-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

    '5 вилоятда ер савдоси билан боғлиқ коррупсион схемалар фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 18.04.2025 10:38

    5 вилоятда ер савдоси билан боғлиқ коррупсион схемалар фош этилди

    Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё, Тошкент, Хоразм, Андижон ва Фарғона вилоятларида ер ажратиш жараёнида пора олиш, ҳужжатларни сохталаштириш ва ер майдонларини ноқонуний расмийлаштириш каби ҳолатларни аниқлади.