Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида яшовчи шахс хонадонида гиёҳвандлик воситалари ва қалбаки пулларни сақлаб келаётганлиги аниқланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, “Нурафшон” маҳалласида яшовчи 55 ёшли фуқаронинг уйидан ҳовлисига кўмиб қўйилган, гугурт қутиларига солинган гиёҳвандлик моддаси аниқланди. Шунингдек, целлофан бўлакларга солинган 14,5 млн сўм қалбаки пуллар борлиги маълум бўлган.
"Сўнг гиёҳвандлик моддаси ва сохта пуллар холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган. Ҳозирда ИИО томонидан қўшимча тезкор қидирув тадбирлари олиб борилмоқ