Ҳиндистон ва Покистон ҳарбийлари Жамму ва Кашмирда жойлашган назорат чизиғи бўйлаб бир-бирига қарата ўт узди. Мазкур чизиқ 1949 йилда ўрнатилган бўлиб, икки давлат армиялари ўртасидаги чегарани белгилайди. Бу ҳақда “Ҳиндустан Times” маълум қилди.
Қайд этилчича, воқеа бугун, 25 апрель кунига режалаштирилган Ҳиндистон армияси бош қўмондони, генерал Упендра Двиведининг Шринагар ва Удхампурга ташрифидан бир неча соат аввал юз берган.
“Назорат чизиғининг айрим нуқталарида Покистон томонидан бошланган отишма ҳолатлари юз берди. Бунга самарали тарзда жавоб қайтарилди”,— дейилади хабарда.
Ҳозирча ҳар икки томон йўқотишлар ҳақида расмий маълумот бермаган. Ҳалок бўлганлар ёки яраланганлар бор-йўқлиги номаълум. Шунга қарамай, Деҳли ва Исломобод бир-бирини ўт очишни тўхтатиш режимини бузганликда айбламоқда.