АсосийЖамият

Қозоғистон Россия билан урушга тайёрланяптими?

Республика Мудофаа вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

'Қозоғистон Россия билан урушга тайёрланяптими?'ning rasmi

Қозоғистон Россия билан урушга тайёрланаётгани ҳақида айрим оммавий ахборот воситаларида хабарлар тарқалди. Республика Мудофаа вазирлиги мазкур хабарларга муносабат билдирди. Бу ҳақда “Stopfake.kz” хабар берди.

Тарқалган хабарларга кўра, Қозоғистон гўёки Россия билан чегарада “можаро юз бериши эҳтимолига” ҳудудий мудофаа бригадаларини жойлаштирмоқда. Мудофаа вазирлиги расмий тушунтириш бериб, “Ҳудудий мудофаа тўғрисида”ги қонун лойиҳаси фақат Қозоғистон ички хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилганини айтди.

Ҳудудий мудофаа тўғрисидаги қонун лойиҳаси Қозоғистон миллий хавфсизлик тизимини модернизация қилиш доирасида ишлаб чиқилган. Унинг мақсади — ички барқарорликни таъминлаш, ҳарбий ҳолат ёки бошқа фавқулодда вазиятлар шароитида аҳолини, инфратузилма объектларини ва ҳудудий яхлитликни ҳимоя қилиш.

Ҳудудий мудофаа бригадаларини жойлаштириш ташқи таҳдидларга жавобан эмас, балки ҳудудларнинг логистика, географик ва демографик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилмоқда, дея изоҳ берди вазирлик.

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги қонун лойиҳаси ҳеч қандай давлатга қарши қаратилмагани ва ҳарбий таҳдидларга муносабат нуқтайи назаридан қабул қилинмаслиги кераклигини айтди.

24 апрель куни президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Хавфсизлик кенгаши сессиясида Россия Қозоғистоннинг асосий стратегик шериги ва ишончли иттифоқчиси бўлиб қолаётганини алоҳида таъкидлади. Президент, шунингдек, Қозоғистонда миллатлараро тотувликка путур етказишга қаратилган ҳар қандай провокация ва иғволарга қатъий чек қўйиш зарурлигини айтди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россиядаги қурилиш жойидан ўзбекистонлик бетончининг жасади топилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:02

    Россиядаги қурилиш жойидан ўзбекистонлик бетончининг жасади топилди

    Ҳозирда дастлабки суриштирув ишлари бошланган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

    'Туркиядаги ёнғинда 19 ёшли ўзбекистонлик йигит вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:00

    Туркиядаги ёнғинда 19 ёшли ўзбекистонлик йигит вафот этди

    Ёнғин унинг ижарадаги уйида содир бўлган.

    'Тошкентда 18 ёшли қиз севган йигити томонидан калтакланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:53

    Тошкентда 18 ёшли қиз севган йигити томонидан калтакланди

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

    'Россияда ўзбекистонлик оила ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:16

    Россияда ўзбекистонлик оила ЙТҲга учради

    ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлган. 11 ёшли бола омон қолди.

    'Интернетда тез фурсатда мўмай даромад олишни ваъда қилаётганларга ишонманг!'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:06

    Интернетда тез фурсатда мўмай даромад олишни ваъда қилаётганларга ишонманг!

    Киберхавфсизлик маркази муҳим огоҳлантириш билан чиқди.

    'Жиззахда ҳокимлик тасарруфидаги ерни сотмоқчи бўлган "уддабурон" ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:06

    Жиззахда ҳокимлик тасарруфидаги ерни сотмоқчи бўлган "уддабурон" ушланди

    Фирибгар 40 сотих ерни 205 млн сўмга "пуллаётганда" қўлга тушди.