АсосийЖамият

Андижон вилояти ҳокимлиги ва Кинематография агентлиги энг ёпиқ давлат ташкилотлари бўлди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2024 йил якунлари бўйича Очиқлик индексини эълон қилинди.

'Андижон вилояти ҳокимлиги ва Кинематография агентлиги энг ёпиқ давлат ташкилотлари бўлди'ning rasmi

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2024 йил якунларига кўра давлат органлари ва ташкилотларида очиқлик бўйича амалга оширилган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолади.

Очиқлик индекси асосида баҳолаш натижаларига кўра, 50 та давлат органи “яшил” (2023-йилда 31 та), 35 таси “сариқ” (43 та) ва 13 таси “қизил” (29 та) самарадорлик кўрсаткичларини қайд этди.

Энг юқори самарадорлик кўрсаткичлари “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ (91 балл), Солиқ қўмитаси (90 балл), “Ўзавтосаноат” АЖ (89 балл) ва “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ (89 балл) томонидан кўрсатилган.

Очиқлик бўйича энг паст кўрсаткичларни Андижон вилояти ҳокимлиги (28,5 балл) ва Кинематография агентлиги (30,43 балл) қайд этди. Шунингдек, учинчи тоифага Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Миллий антидопинг агентлиги, Гидрометеорология хизмати агентлиги, "Асака" АТБ, "Йўлқурилиш" АЖ, Жиззах, Фарғона ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспексияси, "РЕС" АЖ киритилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ва Қирғизистон “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш бўйича келишувга эришди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:42

    Ўзбекистон ва Қирғизистон “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш бўйича келишувга эришди

    Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари ўртасида чегара масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.

    'Пойтахтнинг бир туманида иссиқ сув ўчирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:20

    Пойтахтнинг бир туманида иссиқ сув ўчирилди

    Бунга электр тармоқларида юз берган “авария” ҳодисаси сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

    'Дам олиш кунлари кутилаётган ёмғирлар сел тошқинларини юзага келтириши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:42

    Дам олиш кунлари кутилаётган ёмғирлар сел тошқинларини юзага келтириши мумкин

    Сув босиш хавфи бўлган ҳудуд аҳолиси огоҳлантирилди.

    'Самарқанд ва Андижондаги аттестация жараёнлари юзасидан муносабат билдирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:26

    Самарқанд ва Андижондаги аттестация жараёнлари юзасидан муносабат билдирилди

    Самарқандда малака синовида қатнашган номзод ўқитувчининг онлайн эфирда ҳали ичкарида ўтиргани ҳамда Андижонда бошқа бир номзоднинг телефондан фойдаланганига оид ҳолат муҳокамаларга сабаб бўлди.

    'Долларнинг расмий курси ўзгарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:03

    Долларнинг расмий курси ўзгарди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Термизда машина олиб қочган Тожикистон фуқароси қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:45

    Термизда машина олиб қочган Тожикистон фуқароси қамалди

    Маст ҳолатда автомашина олиб қочган тожикистонлик 3 йил-у 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди.