АсосийЖамият

Халқаро математика олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 17 та медални қўлга киритди

Туркманистонда мактаб ўқувчилари ўртасида  II Халқаро математика олимпиадаси бўлиб ўтди.

'Халқаро математика олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 17 та медални қўлга киритди'ning rasmi

Шу йилнинг 21-25 апрель кунлари Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида ИИ Халқаро математика олимпиадаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дунё“ АА хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур билимлар беллашувида 15 та давлатдан 250 нафарга яқин иқтидорли ўқувчилар ўзаро беллашди. Олимпиадада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари фаол иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган. 

II Халқаро математика олимпиадаси якунларига кўра ўзбекистонлик ўқувчилар жами 17 та медаль – 4 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди. Бу натижа болаларимизнинг юқори савиядаги билим ва тайёргарлигини яна бир бор намоён қилди. Иқтидорли ўқувчиларимиздан Жавоҳир Мамақулов, Азизбек Мамажонов, Абдулазиз Раджабов ва Меҳмонбек Аманов олтин медаль соҳиблари бўлишди.

Ўтган йили Туркманистонда бўлиб ўтган Халқаро математика олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси 9 та медални қўлга киритган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси эртага чақирилади'ning rasmi

    Жамият 28.04.2025 22:11

    Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси эртага чақирилади

    Ялпи мажлисда мамлакат иқтисоди, ижтимоий ҳимоя, экологик барқарорлик, соғлиқни сақлаш, мудофаа ва суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштиришга қаратилган қатор қонунлар муҳокама қилинади.

    'Ўзбекистон вакиллари Рим папасининг дафн маросимида иштирок этди'ning rasmi

    Жамият 28.04.2025 17:51

    Ўзбекистон вакиллари Рим папасининг дафн маросимида иштирок этди

    У Ўзбекистон томонидан расмий вакил сифатида қатнашди.

    'Бухорода яна бир 20 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди'ning rasmi

    Жамият 28.04.2025 16:49

    'Долларнинг расмий курси тушди'ning rasmi

    Жамият 28.04.2025 16:06

    Долларнинг расмий курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати 5 кунга чекланади'ning rasmi

    Жамият 28.04.2025 15:35

    Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати 5 кунга чекланади

    Миллий кутубхонанинг олд майдонида “Тошкент гуллари” фестивали бўлиб ўтади.

    'Қамчиқда Isuzu юк машинаси тормози ишламай қолиши сабаб темир тўсиққа урилди'ning rasmi

    Жамият 28.04.2025 14:20

    Қамчиқда Isuzu юк машинаси тормози ишламай қолиши сабаб темир тўсиққа урилди

    Ҳодисадан сўнг ҳайдовчи шифохонага мурожаат қилган.