АсосийЖамият

Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси эртага чақирилади

Ялпи мажлисда мамлакат иқтисоди, ижтимоий ҳимоя, экологик барқарорлик, соғлиқни сақлаш, мудофаа ва суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштиришга қаратилган қатор қонунлар муҳокама қилинади.

'Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси эртага чақирилади'ning rasmi

Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси 2025 йил 29 апрель куни чақирилади. Сенат Кенгаши жорий йилнинг 28 апрель куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисда бу ҳақда қарор қабул қилди.

Ялпи мажлисда мамлакат иқтисоди, ижтимоий ҳимоя, экологик барқарорлик, соғлиқни сақлаш, мудофаа ва суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштиришга қаратилган қатор қонунлар муҳокама қилинади.

Шулардан айримлари:

“Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида”ги Қонун: молия бозорини соғломлаштириш ва банкларнинг фаолиятини барқарорлаштиришга қаратилган.

“Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун: экологик барқарорликни таъминлаш, углерод бирликлари муомаласи ва иссиқхона газлари чиқарилишини назорат қилишга қаратилган.

“Давлат мудофаа буюртмаси тўғрисида”ги Қонун: миллий мудофаа ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, давлат мудофаа буюртмаларини шакллантириш ва бажариш тартибини белгилаш.

Шунингдек, ижтимоий хизматлар, суд ҳужжатлари ижроси, тамаки ва никотин маҳсулотлари муомаласини тартибга солиш каби масалалар ҳам муҳокама қилинади. Янги қонунлар аҳолини зарарли одатлардан муҳофаза қилиш ва давлат хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Мажлисда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ҳақида ҳам қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар